Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Тошкент шаҳар адлия бошқармасида йил сарҳисоби


Жорий йилнинг 15 январь куни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси раҳбарияти ўтган давр мобайнида бошқарма ва унинг қуйи тизими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Жумладан, бошқарма ва туман адлия бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 14 198 та мурожаатларнинг 8 217 таси ёки 58% қаноатлантирилганлиги таъкидланди.

Шу давр мобайнида 737 та давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида ўтказилган ўрганишларда 136 550 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш мақсадида 2 316 та тақдимнома, 15 894 та огоҳнома, айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 573 та таклиф, судларга 5,5 млрд. сўмлик 253 та даъво аризалари киритилганлиги ОАВ вакиллари эътиборига етказилди.

Ушбу таъсир чоралари натижасида давлат органларининг 178 та ҳужжатлари бекор қилинганлиги алоҳида таъкидланиб, 801 нафар шахс интизомий, 473 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ҳамда 55 нафар шахс билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинганлиги кўрсатиб ўтилди.

Тақдимномаларга асосан 2,9 млрд.сўм ва даъво аризалар асосида 3 млрд.сўм ҳуқуқлари бузилган фуқароларга тўлаб берилганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, матбуот анжумани даврида адлия бошқармасининг бошқа соҳадаги фаолиятларига ҳам эътибор берилди.

2019 йил давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан 265 та таклифлар ишлаб чиқилганлиги, маҳаллий ҳокимликларнинг ҳамда халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги 70 та қарор лойиҳаларидан 61 тасига хулоса берилганлиги ҳамда 9 таси белгиланган талабларга риоя этилмаганлиги сабабли қайтарилганлиги, 60 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотларига 1 759 та янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон шаклда етказиб берилганлиги ҳам ҳудудда қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида амалга оширилган ишлар ҳам матбуот анжумани иштирокчилари томонидан қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Шу даврда 15 920 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларнинг аксарияти уйма-уй юриб ўтказилганлиги ижобий баҳоланиб, бу соҳада ОАВ вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, матбуот анжуманида бошқарма ва туман туман адлия бўлимларининг келгусидаги фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Анжуман давомида ОАВ вакилларининг саволларига тегишли жавоблар берилиб, бундай анжуманларни доимий равишда ўтказиб борилишига келишилди.