Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Адлия бошқармаси бошлиғи ёшлар билан учрашди


Бугун Тошкент шаҳар адлия бошқармаси мажлислар залида бошқарма бошлиғи А. Абраев тизимдаги ёшлар билан учрашди.

Учрашувда, 30 ёшгача бўлган 70 нафар адлия органларидаги ёш ходимлар, давлат нотариал идоралари нотариуслари ҳамда котиблари иштирок этди.

Учрашув давомида мамлакатимизда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, иштирокчилар тизимда фаолият кўрсатаётган ёшлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятида иштирок этиш кўламини янада кенгайтириши, пойтахтимиз аҳолисининг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва охир-оқибат қонун устуворлигини таъминлашда фаол иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, тизимдаги ёшлар ўзларининг қонунларга бўлган ҳурмати, доимий равишда ўз билимларини ва касбий кўникмаларини ошириб бориши, китобхонлик даражасини янада ошириши, ҳар бир ходим ўз шахсий кутубхонасига эга бўлиши ҳамда соғлом турмуш тарзини кечириши билан бошқа ёшларга доимий равишда ўрнак бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Баҳс мунозаралар руҳида ўтган учрашув жараёнида ёшлар ўз фаолиятида мавжуд муаммолар хусусида тўхталиб ўтиб, ўз таклифларини билдирдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.