Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилди


Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилди

Бугунги кунда туман даражасидаги давлат органлари юридик хизматларининг иш кўлами ва сифати таҳлил қилинганда, уларнинг фаолияти кутилган самарани бермаётгани аниқланди.

Давлат органлари ва ташкилотларида қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш юридик хизматнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Шунга қарамасдан, айни дамда бир қатор объектив ва субъектив сабабларга кўра ушбу вазифа ижроси етарлича таъминланмасдан келинмоқда.

Юридик хизматларнинг қонунийлик ва қонун устворлигини таъминлаш борасидаги фаолияти уларнинг мустақил эмаслиги, раҳбар ходимларнинг уларга бевосита ёки билвосита таъсири остида етарлича самара бермаябди. Бу эса ўз навбатида, давлат органлари ва ташкилотларида ноқонуний ишларнинг авж олишига имкон яратиши шубҳасиз.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 19 май куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон билан шаҳар ва туман адлия бўлимлари ҳузурида давлат ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этиш белгиланди. Ҳозирча Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида эксперимент тариқасида. Яъни эндиликда туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотларнинг ҳар бирида эмас, фақат шаҳар ва туман адлия бўлимлари қошида юридик хизматлар ташкил этиш мақсад қилиб олинган.

Шунингдек, 17 сентябрь куни Ҳукуматнинг  Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ҳам қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Марказларнинг мақоми, фаолият тартиби, функция ва вазифалари белгилаб берилди.

Марказлар қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.

Эксперимент доирасидаги туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг марказ билан келишилмасдан  қабул қилган буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлари ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Марказларни ташкил қилиш орқали бир қатор ижобий натижаларга эришиш кутилмоқда.

Биринчидан, қонунийлик ва қонун устуворлиги амалда таъминланади.

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига бўйсунмайди, уларнинг таъсир доирасида бўлмайди, яъни улар тўла мустақил фаолият олиб боради. Бунинг натижасида давлат органлари ва ташкилотларида қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади.

Иккинчидан, юридик хизмат кўрсатиш сифати ошади.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш орқали улар фаолиятига тааллуқли бўлмаган функция ва вазифалар олиб ташланади. Натижада юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларининг ўзларига юкланган вазифаларни самарали бажариши таъминланади.

Учинчидан соҳага ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади.

Марказлар фаолияти замонавий IT технологиялари билан тўлиқ таъминланади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳужжат алмашинуви ягона электрон тизим орқали амалга оширилади.

Марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотари ўртасида ҳужжат алмашинувининг ягона электрон тизимини жорий этиш орқали бугунги пандемия шароитида ишларни масофавий ташкил этиш имконини яратади.

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлар кейинчалик эксперимент натижалари умумлаштириб, муаммолар бартараф этилганидан сўнг бутун республикадаги туман (шаҳарлар)да жорий қилинади.