Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

ЭЪЛОН

Тошкент шаҳридаги туман адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар рўйхати:

Туман адлия бўлими

Етакчи маслаҳатчиси 

 Олмазор тумани 1 нафар
 Сергели тумани 1 нафар

Соғлиги ҳолати бўйича юклатилган вазифалари:
бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари, бўлим бошлиғи томонидан унга берилган топшириқ ва кўрсатмаларни тўлиқ, сифатли ҳамда муддатида бажарилишини таъминлайди;
бошқарма бошлиғининг топшириғига кўра бошқа ходим иш жойида бўлмаганда унинг вазифасини бажаради;
бошқарма бошлиғи тақсимоти асосида таркибий тузилмаларининг тегишли йўналиш бўйича (шўъбаси) фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан назорат олиб боради ва амалий ёрдам кўрсатади;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга оширишда бевосита иштирок этади;
тақсимотга кўра бошқарма ходимларига улар томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича тегишли йўналиш ва тавсиялар беради;
бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва тегишли бўлим бошлиғининг топшириғига асосан иш режаларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот бериб боради;
бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва тегишли бўлим бошлиғининг топшириғига кўра йиғилиш ва анжуманларда қатнашади;
вазирлик раҳбарияти, бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва тегишли бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқ ҳамда кўрсатмаларнинг тўлиқ, сифатли ва муддатида бажарилишини таъминлайди;
Бошқарма бошлиғи ва тегишли ўринбосарнинг топшириғига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотларда тегишли масалалар бўйича бошқарманинг вакили сифатида иштирок этади;
ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади;
раҳбарият топшириғига асосан адлия органлари ва муассасалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини ўрганишда қатнашади, ўрганиш якунлари бўйича таклифлар киритади, зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатади;
ўзи ижро этган барча ҳужжатларни имзолайди;
ўз ваколати доирасида тайёрланган таклифларни бўлим бошлиғи билан келишилган ҳолда бошқарма бошлиғига киритади.
Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.

 Билиши керак:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Кодекслари, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 1999 йил 29 мартдаги 140-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати қарорлари, буйруқлари, доимий топшириқ ва кўрсатмалари.
Малакага оид талаблар:
Олий, ҳуқуқшунос.



Мурожаат муддати ва манзил:
• номзодлар 2021 йил 8 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг https://vacancy.adliya.uz/ сайтига кириб рўйхатдан ўтишлари ҳамда белгиланган ҳужжатларни юклаган ҳолда ўзига қулай бўлган лавозимни танлаб ҳужжатларни юборишлари лозим (маълумот учун телефон: 71-262-70-41)

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=102337 ҳавола орқали ҳамда телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.
Номзод фақат битта туман ва лавозимга ҳужжатларини юбориши мумкинлиги маълум қилинади.

Рўйҳатга қайтиш