Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
03.12.2021

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил қилинган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича ЭЪЛОН

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил этилаётган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимлар рўйхати: 03.12.2021

1. Бектемир тумани марказ бошлиғи лавозимига
2. Олмазор тумани  марказ бошлиғи лавозимига
3. Миробод тумани  марказ бошлиғи лавозимига
4. Чилонзор тумани марказ бошлиғи лавозимига
5. Шайхонтоҳур тумани марказ бошлиғи лавозимига
6. Яккасарой тумани марказ бошлиғи лавозимига
7. Янгиҳаёт тумани марказ бошлиғи лавозимига


Фаолият йўналиши:
• юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;
• давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;
• давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;
• давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;
• давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.

Фаолият соҳаси асосида қуйидаги билим-кўникмаларга эга бўлиш зарур:
• фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
• ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
• аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
• ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
• жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
• соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
• қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
• ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш;
• расмий ҳужжатларни тайёрлаш;
• компьютер ва бошқа оргтехника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.

Расмий талаблар:
• олий юридик маълумотга ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломга эга бўлиш;
• мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи (марказ бошлиғи лавозими учун), муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
• давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш (устуворлик берилади).
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
• барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
• иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
• ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм;
• хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
• қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
• идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Мурожаат муддати ва манзил:
• номзодлар 2021 йил 18 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг https://vacancy.adliya.uz/ сайтига кириб рўйхатдан ўтишлари ҳамда белгиланган ҳужжатларни юклаган ҳолда ўзига қулай бўлган лавозимни танлаб ҳужжатларни юборишлари лозим (маълумот учун телефон: 71-262-70-41)

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.facebook.com/groups/179796339451957/?ref=share ҳавола орқали ҳамда https://t.me/toshadliya телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.
Номзод фақат битта туман ва лавозимга ҳужжатларини юбориши мумкинлиги маълум қилинади.

Рўйҳатга қайтиш