Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
03.12.2021

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ишга таклиф этади


Тошкент шаҳридаги туман адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар рўйхати:

1 Бектемир тумани адлия бўлим бошлиғи лавозимига 
2 Яшнобод тумани адлия бўлим бошлиғи лавозимига 
3 Молия-иқтисод бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига
4 Молия-иқтисод бўлими кичик мутахассиси лавозимига
5 Омбор мудири лавозимига 
 Жами: 5  та

Туман адлия бўлими бошлиғининг Лавозим вазифалари:
Бўлими бошлиғининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар:
бўлим фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Вазирлик ҳужжатлари билан ушбу тузилмага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
бўлим фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
бўлим ходимлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун бўлим ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма бошлиқларининг буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида
ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
бўлим мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, бўлим фаолиятининг алоҳида тармоқларига раҳбарлик қилиш учун уларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
бўлим фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий тузилманинг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
бўлимда кадрларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, бўлим кадрлар захирасини шакллантириш;
бўлимга ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионаллиги,
ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик
ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
бўлим ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;
бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бўлимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
бўлим ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
бўлим фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
бўлим ходимларига моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида иш берувчига таклифлар киритиш;
давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш
ва методик таъминлаш;
ҳар чоракда тегишлича туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларига туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборот тақдим этиш;
бўлим томонидан киритилган тақдимномаларни ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминланишини назорат қилади, бу соҳада амалга оширилган ишларни ҳар чорак якунлари бўйича таҳлил қилиб, умумлаштириб боради
ва раҳбариятга тегишли таклифлар киритади;
бўлим иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот беради;
бўлимга тегишли барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сифатли ва муддатида кўриб чиқилишини таъминлайди;
раҳбарият йиғилишларига таклифлар киритади;
Адлия вазирлиги таркибий тузилмалари томонидан сўралган маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этиш белгиланади.
Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
Билиши керак:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Кодекслари, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 1999 йил 29 мартдаги 140-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати қарорлари, буйруқлари, доимий топшириқ ва кўрсатмалари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари.
Малакага оид талаблар:
Юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
• мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи;
•давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш (устуворлик берилади).

Молия иқтисод бўлими бошлиғи ўринбосари
Лавозим вазифалари:
бюджет маблағларини ҳаракати бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини белгиланган қоидаларга асосан қатъий олиб борилишини таъминлайди;
вазирликнинг хисоб рақамларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан молиялаштириш ҳисобидан келиб тушадиган пул маблағларини харажат турлари бўйича келиб тушиши ҳамда сарфланиши (ҳисоб рақамлар ҳаракатини) ҳисобини юритади;
Бошқарманинг захира фонди бўйича хисоб китобларни олиб боради ва ҳар ойнинг якуни бўйича ҳисобот беради.
ҳисоб рақамлар ҳаракати бўйича тегишли реестрларни, Бошқарма бўйича бош китобни юритади;
Бошқарманинг ҳисоб рақамларига келиб тушадиган ва ушбу ҳисоб рақамларидан харажат қилинадиган пул маблағларини ҳаракати бўйича муомалаларни бухгалтерия ҳисобларида акс эттириб боради;
бухгалтерия ҳисоби бўйича маълумотлар базасининг сақланиши ва юритилишини таъминлайди;
ҳисоб китоб иш режалари, бошланғич ҳисоб-китоб ҳужжат шакллари, намунавий шаклда қўлланиладиган шакллар, ички бухгалтерия ҳисобот ҳужжатларини ишлаб чиқади;
Хар чоракда бошқармабўйича чораклик молиявий ҳисобот тайёрлаб, Ғазначилик бошқармасидан тасдиқлатиб Молия вазирлигига топширилишини,
хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни Ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтказишни назорат қилади.
вазирлик фаолияти бўйича бухгалтерияга оид, вазирликнинг мулкий аҳволи, кирим ва чиқимлар, молиявий интизомни мустаҳкамлашга йўналтирилган ишончли ва тўлиқ ахборотларни шакллантиради ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
етакчи бухгалтерлар, депозит бухгалтер ва кассир фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда услубий ёрдам кўрсатади;
буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ўз вақтида таъминлайди;
Бошқарманинг тузилмалари томонидан сўралган маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади;
бош бухгалтер иш жойида бўлмаганда (меҳнат таътили, хизмат сафари даврида ва бошқа ҳолатларда) унинг вазифасини бажаради;
Бошқарма бошлиғи, бош бухгалтер кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ хизмат вазифасидан келиб чиққан ҳолда бошқа вазифаларни амалга оширади;
Молия вазирлиги ва Ғазначилик бошқармасидан келган бўйруқ ва кўрсатмалар асосида тизимга методик қўлланмалар юборади ва ижросини назорат қилади.
Бошқарманинг таркибий тузилмаларида мавжуд дебитор ва кредитор қарзларни камайтириш чораларини кўради;
Ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан бош бухгалтерга таклифлар киритади;
Марказий бухгалтерия фаолиятига оид муҳим масалалар бўйича тезкор мажлисларда қатнашади.
Билиши керак:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Бюджет кодекси, Солиқ кодекси, Меҳнат кодекси, “Бухгалтерия тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси БҲМСлари, Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисоби стандарти, “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги йўриқнома, (рўйҳат рақами 2169-сон 2010 йил 22 декабрь) Бухгалтерия
ва молия соҳаси бўйича чиқарилган бошқа норматив хуқуқий хужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 1999 йил 29 мартдаги 140-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати қарорлари, буйруқлари, доимий топшириқ ва кўрсатмалари.
Малакага оид талаблар:
Олий, иқтисод молия йўналиши бўйича, мутахассислиги бўйича камида 4 йиллик иш стажи.
 
Молия-иқтисод бўлими кичик мутахассиси
Лавозим вазифалари: 
UzASBO дастури орқали барча шахсий рақамларнинг (бюджет, бюджетдан ташқари ва транзит ҳисоб рақамлари) ҳаракати тўғрисида банк кўчирмаларини олади ва уни ўз вақтида номенклатура бўйича тегишли папкаларга жойлаштириб боради, ойма-ой ҳар битта ҳисоб рақами бўйича бош ҳисобчига маълумот бериб боради.
Бошқарма бўйича ташкилотлар билан хизмат курсатиш, моддий товар бойликлари сотиб олиш ва бошқа шартномалар ғазначиликнинг тегишли бўлимларига рўйхатдан ўтказиб топширади. Рўйхатдан ўтган шартномаларни қайтариб олиб маъсул ходимларга топширади.
Бошқармада мавжуд ҳисоб рақамлар, шахсий ҳисоб рақамлар ва транзит ҳисоб рақамлари бўйича тўлов топшириқномалари тайёрлайди ва ғазначилик бошқармасига топширади.
ходимларнинг ойлик иш хақидан пластик карточкаларга ўтказиладиган тарқатиш ведомости бўйича пул маблағларини платик карточкаларга ўз вақтида тушириб беришини амалга оширади;
банклардан тегишли ҳужжатларга асосан ходимларга иш ҳақи, моддий рағбатлантириш, мукофот, сафар харажатлари ва бошқа тўловлар учун нақд пул маблағларини олиб келади ҳамда тегишли чиқим ҳужжатларига асосан тарқатади;
кирим ва чиқим ҳужжатларига асосан касса китобини юритади ва кассадаги нақд пул қолдиғини касса китобидаги қолдиқлар билан солиштириб боради;
касса ҳисоботларини белгиланган тартибда ўз вақтида етакчи бухгалтерга топширади;
раҳбарият ва бош бухгалтернинг ёзма кўрсатмасисиз кассада бирор-бир муомалани амалга оширмайди;
касса ҳужжатлари, кассадаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар, чеклар ва бошқа номоддий активларнинг тўлалиги ва сақланишини таъминлайди;
тўлов топшириқлари бўйича рўйхат китобларини юритади, тўловга ҳужжатларини тайёрлаб, банкка топширади, банкдан ҳисоб рақам кўчирмалари ва чек асосида нақд пул маблағларини қабул қилиб олади;
кассанинг ёнғинга қарши ҳолати, сейфларни муҳрлаши, қўриқлаш ускунасини иш ҳолатига ўтказиб кетиш ишларига масъул ҳисобланади.
 
Билиши керак:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Бюджет кодекси, Солиқ кодекси, Меҳнат кодекси, “Бухгалтерия тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси БҲМСлари, Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисоби стандарти, “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги йўриқнома, (рўйҳат рақами 2169-сон 2010 йил 22 декабрь) Бухгалтерия ва молия соҳаси бўйича чиқарилган бошқа норматив хуқуқий хужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 1999 йил 29 мартдаги 140-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати қарорлари, буйруқлари, доимий топшириқ ва кўрсатмалари.
Малакага оид талаблар: 
Олий ёки ўрта-махсус, иқтисод-молия.

  Мурожаат муддати ва манзил:
• номзодлар 2021 йил 18 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг https://vacancy.adliya.uz/ сайтига кириб рўйхатдан ўтишлари ҳамда белгиланган ҳужжатларни юклаган ҳолда ўзига қулай бўлган лавозимни танлаб ҳужжатларни юборишлари лозим (маълумот учун телефон: 71-262-70-41)
Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=102337 ҳавола орқали орқали танишишингиз мумкин.
Танловнинг икки босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг ишга қабул қилиш бўйича махсус комиссияси ижобий ҳулосасига асосан лавозимга тайинланади.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.
Номзод фақат битта туман ва лавозимга ҳужжатларини юбориши мумкинлиги маълум қилинади.


Рўйҳатга қайтиш