ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Адлия вазирлиги томонидан Қўнғирот туманида фаолият юритувчи “Қалжан” хусусий фирмаси раҳбари О.Тасимбетованинг “Шимолгазтаъминот” ва “Қўнғироттумангаз” филиали ходимлари томонидан корхонага қарашли умумий овқатланиш шохобчасида ўтказилган текширишдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, “Шимолгазтаъминот” директорининг буйруғига асосан корхонанинг табиий газ етказиб бериш ва тартибга солиш бўлимининг 4 нафар ходими томонидан “Қўнғироттумангаз” филиалига етказиб берилган табиий газдан бўлган қарздорликни сўндириш, газдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш, тўловлар ҳисобини аниқлаштириш учун хизмат сафарига юборилган.
Улар “Қўнғироттумангаз” филиалининг техника хавфсизлиги бўйича муҳандиси билан бирга ўзларига юклатилган вазифадан четга чиқиб, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг ҳудудий комиссиясидан текшириш ўтказишга рухсати бўлмаса-да, “Қалжан” хусусий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчаси табиий газдан фойдаланиш қоидалари бўйича текшириш ўтказиб, далолатнома расмийлаштирган.
Натижада уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судига юборилди.
Суд қарорига кўра, вазифасини суиистеъмол қилган ходимларга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилди.
Ойбек МАШАРИПОВ, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими