Гулхан атрофидаги “ўйин” барҳам топди

“газчилар” орасида элу юртга муносиб хизмат қилиш, одамларда илиқ таассурот қолдириш масъулиятини унутганлар борлиги ачинарли.

Бундай дейишимизга Навоий шаҳридаги газ идораси фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар ва камчиликлар асос бўлмоқда.

Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “Навоий оҳак сервис” масъулияти чекланган жамиятга тегишли оҳак ишлаб чиқариш цехига нисбатан сансалорликлар фикримизни янаям ойдинлаштиради.

Гулхан атрофидаги “ўйин”ларнинг тўлиқ тафсилоти ҳақида гапирадиган бўлсак, гапни узоқдан, умумий ер майдони 5000 кв.м. бўлган мазкур оҳак ишлаб чиқариш цехи биноси илгари Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Зокир Рўзиевга тегишли бўлиб, “Ҳалимжон Салим ал-Шофирконий” МЧЖ билан банк ўртасида 2011 йилда тузилган кредит шартномасига асосан мазкур корхонага 200 миллион сўм миқдорида кредит ажратилиши муносабати билан ипотека шартномасига асосан гаровга олинганлигидан бошлашимизга тўғри келади.

Кейинчалик “Ҳалимжон Салим ал-Шофирконий” МЧЖ томонидан тегишли кредит қарздорлиги ўз вақтида ёпилмаганлиги сабабли мулк эгаси бўлган З.Рўзиев билан 19.08.2013 йилда тузилган Келишув битимига асосан оҳак цехи ихтиёрий равишда қарз ўрнига банкнинг балансига топширилган. Ўз навбатида, банк ҳисобида турган мазкур бино банк томонидан кредит қарздорлиги суммасини қоплаш мақсадида 2013 йил 16 сентябрдаги олди-сотди шартномасига асосан “Навоий оҳак сервис” МЧЖга қонуний тартибда сотилган.

Сотиб олинган мулк учун Кармана тумани хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан 2013 йилнинг ноябрь ойида мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ТА № 1959592-серияли гувоҳнома ҳам берилган.

Шундан сўнг “Навоий оҳак сервис” МЧЖ раҳбари ў.ўаппоров оҳак ишлаб чиқариш цехини табиий газ тармоғига улаш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш масаласида бир неча маротаба “Навоийшаҳаргаз” филиалига мурожаат қилган. Аммо филиал томонидан қайта-қайта берилган жавоб хатларида мазкур манзилда жойлашган оҳак цехи филиалнинг олдинги истеъмолчиси бўлган “Ҳалимжон Салим ал-Шофирконий” МЧЖга тегишли эканлиги ва мазкур жамиятнинг табиий газдан мавжуд бўлган қарздорлиги ундирилмаганлиги сабабли тармоққа улашнинг имконияти йўқлиги маълум қилинган.

Шундан сўнг “Навоий оҳак сервис” МЧЖ раҳбари вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилиш орқали муаммога ечим топилиши мумкинлигини англади. Корхона раҳбари томонидан оҳак ишлаб чиқариш цехини “Навоийшаҳаргаз” филиали томонидан табиий газ тармоғига уланиб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилганда, филиал мансабдор шахсларининг ўз мансаб лавозимини суиистеъмол қилиши натижасида тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилинганлиги аниқланди.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур масала обдон ўрганилиб, “ўарбгазтаъминот” ҳудудий унитар корхонаси Навоий вилояти шаҳар ва тумангаз филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи в.б. Н.ўаффоровга ҳамда “ўарбгазтаъминот” унитар корхонаси директори У.Шириновларга тегишли тартибда тақдимномалар жўнатилди.

Ўз навбатида, “ўарбгазтаъминот” ҳудудий унитар корхонаси Навоий вилояти шаҳар ва тумангаз филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси маъмурияти томонидан “Навоий оҳак сервис” МЧЖнинг оҳак цехини тармоққа улашга оид барча ҳужжатларни корхона номига қайтадан расмийлаштириб беришни сўраб ёзган хатига парво ҳам қилмай, эски важ кўрсатилган мазмундаги рад жавобини беришдан нарига ўтмадилар.

Ваҳоланки, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли эканлиги белгиланган.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2411-моддасида қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун уларнинг муайян фаолиятни амалга ошириши учун махсус рухсатнома (лицензия) беришни ғайриқонуний рад этганлик ёки уни беришдан бўйин товлаганлик учун, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бошқача тарзда чеклаганлик учун мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Юқорида баён қилинган ҳолатлар, “Навоий оҳак сервис” МЧЖнинг мурожаатини ўрганиш бўйича тўпланган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топгач, вилоят адлия бош­қармаси томонидан Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ўртасида 2012 йил 23 октябрда имзоланган келишувга асосан мазкур қонунбузилиш ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатларга ваколат доирасида ҳуқуқий баҳо бериш, “Навоий оҳак сервис” МЧЖнинг қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиб, қўпол қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган “Навоийшаҳаргаз” филиалининг айбдор мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун Навоий шаҳар прокурорига юборилди.

Қонун устувор бўлган мамлакатимизда бирорта қонунбузилиш ҳолати эътибордан четда қолмайди. Навоий шаҳар прокуратурасида мазкур ҳужжатлар кўриб чиқилиб, “Навоийшаҳаргаз” филиали абонемент хизмати катта устаси Файзулло Примовга нисбатан МЖтКнинг 2411-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судида кўриб чиқилди.

Тадбиркорга асоссиз рад жавобини бериб, ушбу тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаб қўйган бу устаси фаранг қонунларимизни ҳам ҳурмат қилмай, бир неча бор суд мажлисига чақирилишига қарамасдан, ҳеч қандай сабабсиз суд мажлисига келмаганлигини қандай баҳолаш мумкин? Одатда кўпни кўрган тажрибали устоздан ёшлар касб сирларини, ҳалол меҳнат ва фидойиликни ўрганишади. Ёши бир жойга борган биргина ҳолатда шунча ташкилотга моддий ва маънавий зарар етказаётган бу “устоз”дан шогирдлар нимани ўрганишаркин?

Мазкур масала шундай ечим топди. Суд ҳуқуқбузар Ф.Примовнинг айби иш материалларида мавжуд гувоҳларнинг тушунтириш хатлари, маъмурий баённома ва суриштирув органи томонидан тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди, деб ҳисоблаб, унга жарима жазоси тайинлади.

Кўрилган таъсир чораси натижасида “Навоий оҳак сервис” МЧЖга “Навоийшаҳаргаз” филиали томонидан техник шарт берилди ҳамда ушбу техник шарт асосида “Узоқ муддатга мўлжалланган бевосита хўжалик алоқалари асосида табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси” тузилишига эришилди.

Гулхан атрофидаги “ўйин”лардан бирига қонуний йўл билан ана шундай барҳам берилди.

Ҳамидулла САЪДУЛЛАЕВ, Навоий вилоят адлия бошқармаси масъул ходими,

Маруса ҲОСИЛОВА, “Инсон ва қонун” мухбири


Рўйҳатга қайтиш