Янгиликлар
Соғлом оила - соғлом жамият
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида белгиланганидек, “Оила мамлакатнинг асосий бўғинидир, ҳамда жамият ва давлат мухофазасида бўлиш ҳуқуқига эга”.
Тадбирда бўлажак келин-куёвларга оила қонунчилиги, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг моҳияти, соғлом турмуш тарзи, диний ақидалар, соғлом фарзандни дунёга келтириш, уларни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялаш асослари, эрта ҳамда қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.
Фарзандларни тарбиялаш, уларни ягона мақсад сари бирлаштириш, жамиятда иқтисодий-ижтимоий тараққиётни таъминлаш ҳар бир оила олдидаги долзарб вазифадир. Президентимиз таъкидлаганидек, бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди.
Шунингдек, Семинар машғулотида “Конституцияда инсон, жамият ва давлат манфаатларининг мувозанати”, “Соғлом оила - соғлом жамият”, “Ёш оилаларни моддий қўллаб-қувватлашда кредитнинг роли ва аҳамияти”, “Никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти”, “Оилада миллий қадриятлар” мавзуларида чиқишлар қилинди.