Янгиликлар
САЙЁР ҚАБУЛЛАР
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасида давлат органларининг раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан сайёр шахсий қабуллар ташкил этилиши мумкинлиги белгиланди.
Тошкент шаҳарда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ва уларнинг масалаларини эшитиш борасида янада қулайликлар яратишга қаратилган сайёр қабуллар ташкил этиш режа-жадвали ижрога қаратилди.
Шу жиҳатдан шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи томонидан М.Улуғбек туман ҳокимиятида жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини сайёр тарзда қабул ташкил қилинди.
Қабулда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг масалалари юзасидан баённомалар расмийлаштирилди ва кўриб чиқиш учун ижрога қаратилди.
Жумладан, “Green International” масъулияти чекланган жамият таъсисчиси С.Уркинбаев ўз мурожаатида жамият устав капиталини ошириш, тегишли лицензия олиш тартиби ҳақида шунингдек, фуқаро Н.Юдина келгусида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни режа қилганлигини ва бу борада у томонидан қилиниши зарур бўлган ишлар, хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари ҳақида тушунча беришни сўраб мурожаат қилди.
Мурожаатчиларга уларнинг масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун республикада яратилган бизнес юритишнинг қонун ҳужжатларидаги имтиёзлар, кафолатлар ва бошқа қулайликлар ҳақида тушунчалар берилди.
Эндиликда, ташкил этилаётган сайёр қабуллар жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларининг масалалари янада тезроқ ечим топишига хизмат қилади. Айрим қизиқтирган саволлар мутахассислар кўмагида жойида ҳал этилади.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси раҳбариятининг Тошкент шаҳар туманларида жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини сайёр тарзда қабул қилиш борасидаги фаолияти давом эттирилади.