Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Уч авлод учрашуви


1.jpgПрезидентимиз Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида юртимизда ҳар бир йилга алоҳида ном берилиб ва шу асосда давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланиш ҳамда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётир. Тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан битилаётган йиллар бир-бирининг мантиқий давоми сифатида, аввало, инсон ва унинг манфаатларига, Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги ҳамда халқ фаровонлигига хизмат қилаётир. Бугун юртдошларимиз давлат аҳамиятига молик барча байрамларга алоҳида тайёргарлик кўриб, кўтаринки кайфиятда нишонлашади.

Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси томонидан Тошкент юридик коллежида “Фахрийлар-фахримиз” мавзусида коллеж ўқувчилари билан фахрий устозлар, бундан 30 йил олдин, 1985 йил шу даргоҳни тугатганлар ва ўқувчилар иштирокида уч авлод вакиллари учрашуви бўлиб ўтди. Жамиятимизнинг асосий таянчи, ишончи ва пойдевори бўлган ёш авлодни баркамол қилиб ўстириш уларга йўл йўриқ кўрсатиш билан бир қаторда фахрий узтозлар ва пойтахтимизнинг турли вилоятларидан келган ҳозирда давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда самарали меҳнатлари билан хизмат қилиб келаётганлар билан ўтказилган мулоқот ёшларнинг қалбида ватанга нисбатан ишонч, ғурур ва ифтихор туйғусини уйғотди. Ёшларимиз ҳам бу тадбирда ўзларининг чиқишлари билан барчани лол қолдирди.1.jpg

Тадбирда мусатақиллик йилларида иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий ҳамда суд-ҳуқуқ соҳаларида эришилган ютуқларимиз ёшлар ва кекса авлодга оид давлат сиёсати глобаллашув жараёнидаги ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларига оид мавзулар юзасидан баҳс-мунозара юритилди.

Юртнинг тинчлиги осойишталиги, хотиржамлиги, халқимизнинг янада фаровон яшаши учун ўзининг оз бўлсада ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ҳар бир фуқарода ватанга нисбатан ҳурмат туйғуси юқори бўлади.1.jpg

Чунки инсон учун энг олий туйғу ватанга даҳлдорлик туйғусидир. Она юртини жон қадар севадиган, унинг ютуқларидан фахрланадиган, бутун куч ва имкониятини шу замин тараққиёти учун бахшида қилаётган инсондагина бундай туйғу намоён бўлади.

Тадбирда ҳукуматимиз ёшларимиз учун беқиёс шароитлар яратиб бераётган экан ундан албатта оқилона фойдаланиб, ҳар бир ёшларни келажакда ўз ўрнини топиб, шу замин ривожи ва янада тараққий топишида ўз ҳиссасини қўшиши таъкидланди.