Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Касбим — фахрим


1.jpgАдлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари (ФҲДЁ) ходимлари ва давлат нотариал идоралари нотариуслари ўртасида “Касбим фахрим” деб номланган кўрик танлов ташкил этилди.

Мазкур тадбир ФҲДЁ органлари ходимлари ва давлат нотариуслари иш фаолиятини баҳолаш йўли билан кўрсатилаётган юридик хизмат сифати ва самарадорлигини янада ошириш, иш юритишнинг илғор услубларини амалиётга жорий этиш, соҳа ходимларининг ўз касбларига нисбатан масъулиятини янада кучайтириш, улар ўртасида ишчанлик муҳитини ривожлантириш ҳамда самарали фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантиришга қаратилган.

Сўнгги йилларда адлия органлари тизимидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва давлат нотариал идоралари моддий техника базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина ўтган 2014 йилда ФҲДЁ органлари учун 22 та замонавий бинолар курилди, мавжуд биноларнинг эса 12 таси қайта таъмирланди ва барчаси тегишли тартибда жиҳозланди.

Жамиятдаги мавжуд ижтимоий муносабатларда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ ифодалаш, унинг туғилиши, оила қуриши, фарзанд кўриши бир сўз билан айтганда, инсон ҳаётининг ибтидосидан интиҳосигача бўлган ҳолатларни қонуний расмийлаштириш давлат ва жамият бошқарувида муҳим ўрин тутади. Мазкур фактларни қайд этиш ва уларнинг ҳисобини юритиш мамлакатимизда мах­сус давлат органи — фу­қа­ролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органи томонидан амалга оши­рилади.1.jpg

Оила тўғрисидаги қонунчилигимизнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаб бориш, жамиятда ўзига муносиб ўрин топишида кўмак бериш, мустаҳкам оила вужудга келиши учун йигит-қизларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда, ФҲДЁ бўлимлари қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар” мактабининг фаолияти такомиллашиб бормоқда. Хусусан, 2015 йилнинг 1-чораги давомида мамлакатимиз бўйича “Ёш оила қурувчилар” мактабининг қарийб 1300 та амалий машғулотлари ўтказилиб, ушбу тадбирларда 55 мингдан ортиқ тингловчиларнинг иштироки таъминланди.

Жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузиладиган мулкий ва номулкий тусдаги шартномаларнинг қонуний расмийлаштирилиши томонлар зиммасига олган мажбурияларнинг ўз вақтида тўлиқ бажарилишига боғлиқдир. Бу жараёнда нотариал идораларнинг фаолияти муҳим ахамият касб этади. Маълумотларга кўра, мамлакатимиз бўйича жорий йилнинг 1-чораги давомида давлат нотариуслари томонидан бир миллион юз мингга яқин нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилган, давлат хазинасига 77 миллиард сўмдан ортиқ бож тўловлари ундирилган.1.jpg

“Нотариат тўғрисида”ги қонунга асосан, Ўзбекистон Республикасида нотариат қонунларда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлайдиган институтдир.

“Нотариат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишларга асосан бўлажак нотариусларга қўйиладиган малака талаблари кучайтирилиб, соҳага даъвогарларнинг ёши, муддатли стажировка, қасамёд қилиш тартиблари ҳам белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга, фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида, мазкур идоралар қошида ташкил этилган банк шахобчалари ундириладиган тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминали ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланиши таъминланди. Тизимда ахборот коммуникация технологияларининг самарали жорий этилаётганлиги фуқаролар ҳамда юридик шахсларга кўрсатилаётган ҳуқуқий хизмат сифатини яхшилаш имкониятини бераяпти.1.jpg

Танловда иштирокчилар сўнгги йилларда мазкур соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, касб одоби, муомала маданияти, қонунчилик тарғиботи, нутқ маданияти йўналишлари ҳамда соҳанинг муҳим жиҳатларини очиб берувчи бадиий чиқишлар асосида ўзаро беллашдилар.

Қизиқарли ўтган танлов шартларига кўра, соҳанинг ҳар томонлама нуфузини ошириш, юридик хизмат кўрсатиш самарасини янги поғонага кўтариш борасидаги салоҳияти, билим ва тажрибаси билан ходимлар орасида катта ҳурматга эга бўлган ФҲДЁ органлари ходимлари ва давлат нотариуслари ҳайъат аъзолари томонидан танлов ғолиблари деб топилиб, ташкилотчиларнинг дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.