Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Фахрийлар доимо эзозда


1.jpgТошкент шаҳар адлия бошқармаси ташаббуси билан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида ҳамда 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Навруз қабуллар мажмуасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида узоқ йиллар самарали меҳнатлари билан жамият тараққиёти ва қонунчиликни янада такомиллаштиришга аҳолининг, айниқса ёшларнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келган фахрий ҳуқуқшунослар таклиф қилинди.

Байрамона ёзилган дастурхон атрофида ўтирган нуроний отахон ва онахонларнинг маънавий хордиқ чиқаришлари учун таниқли санъаткорларимиз томонидан тайёрланган концерт дастури даврага янада файз киритди.

1.jpg Тадбир давомида кексаларимизнинг самимий суҳбатлари,меҳр-оқибат, ҳалол меҳнат, олдига қўйилган вазифаларга виждонан ёндашиш, эртанги кунга бўлган ишонч, ватанпарварлик, қонунларга нисбатан ҳурмат туйғуси, энг муҳими шукроналик инсонни улуғликка, камолотга етаклаши тўғрисида дастурхон устида айтилган сўзлар албатта шогирдларга, ёшларга ибрат бўлди.

Пойтахт ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига асосан ўтказилган анжуман иштирокчиларга яхши кайфият бағишлади.