Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

ЮРИДИК ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Тошкент шаҳар адлия бошқармасида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳуқуқий таъминлаш ишларини яхшилаш, бунда юридик хзмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш маслалари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. 1.jpg

Тадбирда Тошкент шаҳар туман ҳокимликлари, туман солиқ инспекциялари, молия бўлимлари, Божхона бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ва бошқа давлат бошқарув органлари юрисконсультлари иштирок этдилар. Унда маърузачилар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларда юридик хизмат фаолияти, норма ижодкорлиги ҳамда қонун хужжатларини туркумлаштирилган ҳисобини юритиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари, иш фаолиятида “Lex.uz” сайтидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мавзулари тушунтириб ўтилди.

Таъкидланганидек, Тошкент шаҳрида Давлат органларининг 450 та штат бирлигидан иборат бўлган юридик хизмати ходимлари ҳисоби шакллантирилиб, уларнинг доимий равишда янгиланиб турадиган расмий маълумотлар базасини юритиш йўлга қўйилган.

Таъкидлаш лозимки, қайд этиб ўтилган штатларнинг 11 тасини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, 81 тасини давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, 358 тасини бошқа давлат ташкилотлари ходимлари ташкил қилади.

Юридик хизмат ходимларини ўқитиш ва касбий билимини аниқлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилган. 250 нафар ходимларнинг малака ошириши, 237 нафарининг эса Адлия бошқармаси томонидан аттестациядан ўтказилиши таъминланди.

Тошкент шаҳар давлат органларида олий юридик маълумотга эга бўлмаган юридик хизмат ходимларининг 19 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, уларнинг ўринлари малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдирилди, аттестациядан ўтмасдан келаётган ходимлар кўрсаткичи 39% га қисқарди.

Маҳаллий ҳокимликларнинг юридик хизмати ходимларини лавозимга тайинлашда уларни адлия органлари билан келишиш тартибининг жорий этилиши натижасида эса, 3 нафар номзодлар билан суҳбат ўтказилиб, улар юзасидан тегишли хулосалар берилди.

1.jpgМаҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги муҳим янгиликлардан бири бу – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида, Адлия вазирлиги томонидан Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома ишлаб чиқилди ва 2013 йил 1 февралда рўйхатдан ўтказилди.

Олдинги йилларда, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг норма ижодкорлиги соҳасини узул-кесил тартибга солувчи ягона бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас эди. Бу эса ўз навбатида норма ижодкорлиги фаолиятини тартибга солишда бир мунча қийинчиликлар келтириб чиқарар эди. Йўриқнома қабул қилинганидан сўнг, маҳаллий давлат ҳокимяти органлари томонидан лойиҳаларни тайёрлашни ташкиллаштириш, лойиҳанинг матнига ва тузилишига қўйиладиган талаблар, лойиҳани расмийлаштириш, қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳаларни тайёрлашнинг хусусиятлари, лойиҳани манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишиш масалалари аниқ белгилаб берилди.

Тадбир иштирокчилари юқоридаги мавзулар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.