Янгиликлар
Мустаҳкам оила - жамият пойдевори
Юртимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг асл моҳияти ҳам оилани онани, фарзандни ва қарияларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси тизимидаги ФҲДЁ органлари томонидан оила мустаҳкамлиги, оилавий ажримларни олдини олиш борасида жойларда қатор давра суҳбатлари, семинар машғулотлари ўтказилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Олмазор туманида жойлашган Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицейда ўтказилиб, унда адлия бошқармаси, туман ФҲДЁ бўлими, туман ҳокимлиги Хотин- қизлар қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, тумандаги ибратли ва намунали бўлган кекса авлод оила вакиллари иштирок этишди. Коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Бундан асосий мақсад униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, уларни баркамол авлод қилиб тарбиялашда ҳар томонлама кўмак беришдир.
Ёш оила қурувчилар мактабида нафақат оилага, балки уларнинг жамиятда ҳаётга тутган ўрнини топишда йўл-йўриқ кўрсатиш меҳнатга, касб-ҳунар эгаллашга бўлган муносабатини яхшилаш ва кўникмалар ҳосил қилиш.
Шу билан бир қаторда бугунги тезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан айниқса ёшлардан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмоқда. Шу боис жамият аъзоларини ислоҳотларнинг моҳияти билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида зарур маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланиши қайд этилди.
Тадбир сўнгида Олмазор туманида жойлашган 16 та академик лицей ва коллежлардан фаол иштирок этган 165 нафар ўқувчиларга туман ФҲДЁ бўлими ҳамда туман Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тайёрланган сертификатлар топширилди.
Шунингдек ҳамкор ташкилотларга ҳам фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар берилди.