Янгиликлар
Одам савдоси -давр муаммоси
Тошкент шаҳар адлия бошқармасида Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусидаги семинарда Тошкент шаҳар прокуратураси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш Республика реаблитация маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, адвокатлар, бошқарма ходимлари, Тошкент юридик коллежи амалиётчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда одам савдоси-халқаро миқёсдаги муаммо бўлиб, ушбу муаммони ҳал этишнинг ягона йўли, миллий қонунчилик тизимида ҳуқуқий асосларни яратишдан иборатдир. Бу масалага давлатимиз томонидан жиддий ёндошилиб, одамлардан ноқонуний фойдаланишга, уларнинг миграцияси ва савдосига қарши курашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш билан боғлиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги қайд этилди.
Жумладан, Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган режа дастур ижросини таъминлаш бўйича Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан ҳамкор идоралар билан тасдиқланган режа дастур асосида жорий йилнинг 5 ойи давомида ҳокимият, прокуратура, ИИББ, суд ходимлари ва Фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигида 100 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда одам савдосига оид мавжуд барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан бир қаторда видеороликлар, фильмлар ва бошқа кўргазмали қуроллар асосида аҳолини айниқса ёшларни сергакликка чақириш, бундай салбий иллатларга қарши жамоатчилик асосида курашиш у барчанинг олдида турган муҳим мажбурият эканлигини тўғрисида сўз юритилди.
Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад, аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, аҳоли орасида тарғиботни жонлантириш орқали одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг одам савдоси қурбонлари бўлишидан асрашга эришиш кўзда тутилган.
Дарҳақиқат, одам савдоси – бугун аср муаммосига айланиб қолди. Бу муаммони олдини олиш, бартараф этиш эса нафақат ҳуқуқ-тартибот ва бошқа идораларнинг балки бутун жамиятимиз, барчамизнинг бирдек вазифамиз ҳисобланади.
.