Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Гиёҳвандлик - салбий иллат


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида, шаҳар адлия бошқармасида “Гиёҳвандликнинг жамият тараққиётига салбий таъсири” мавзусида ўтказилган тадбирда бошқарма ва унинг қуйи тизими ходимлари,1.jpg Тошкент шаҳар прокуратураси, ИИББ, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими, адвокатлар, бошқарма ва унинг қуйи тизими ФҲДЁ органлари ходимлари, Тошкент давлат юридик университети амалиётчи талабалари иштирок этишди.

Ўтказилган тадбирда ҳозирги XXI аср глобаллашув ва интеграциялаш ахборот-технологиялари даврида замонамиз илм-фан теника ва технологиялар ривожланиб тараққий этаётган бир вақтда шу куннинг долзарб мавзусига айланган “Гиёҳвандлик иллати аср вабоси” деган салбий номга эга эканлиги таъкидланди.

Наркотик тушунчаси бугунги кунда инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатига кескин салбий таъсир кўрсатиб гиёҳванд моддалар ва воситаларга нисбатан ишлатилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг кадрлар салоҳияти ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, наркология хизмати тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш борасида ҳалқаро ҳамкорликни янада фаолаштириш, гиёҳвандликнинг олдини олиш ва тарқалишига қарши аниқ мақсадли профилактик ишларни бажаришга қаратилган қатор тадбирлар муҳим роль ўйнайди. Тошкент, Қўқон, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида наркология диспансерларининг янги бинолари қурилди ва реконструкция қилиниб, энг замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан 30 дан ортиқ икки томонлама ва кўп томонлама меморандум ва келишувлар имзоланган бўлиб, улар доирасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Халқаро лойиҳалар доирасида республикамиз ва хорижда ташкил этилган бир қатор ўқув –тренинг машғулотларида хуқуқ тартибот идоралари, мутасадди вазирлик ва ташкилотларнинг уч мингдан ортиқ ходимлари қатнашдилар. Кўрилаётган чора тадбирлар натижасида гиёҳвандликни даволаш ва олдини олиш бўйича асосий эпидемиологик кўрсатгичларда ижобий ўзгартиришларга эришилмоқда.

1.jpgАдлия бошқармаси ва унинг қуйи тизими идоралари томонидан жорий йилнинг беш ойи давомида 100 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, аксарияти ОАВ орқали ёритилди. Бундан ташқари ФҲДЁ органлари қошида ташкил қилинган “Ёш оила қурувчилар мактаби” ўқув машғулотларида баркамол авлодни тарбиялашда гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари мутахассислар томонидан атрофлича тушунтирилмоқда.

Тадбир якунида гиёҳвандлик жамият тараққиёти, энг муҳими инсоният ҳаёти, соғлиги ва келажак авлодга салбий таъсир кўрсатар экан бунга барча масъул эканлиги, жамоатчилик асосида курашиш лозимлиги тўғрисида сўз юритилди.

Хулоса қилиб айтганда, гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.