Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Юридик хизмат такомиллашмоқда


1.jpgДавлат органлари юридик хизматлари фаолиятини, шунингдек уларнинг ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида, 2015 йил 4 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 149-сон Қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан Ҳукуматнинг 2007 йил 24 августдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги Қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасида ўтказилган семинардан асосий мақсад – мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аҳамиятини давлат органлари юридик хизматига етказишдан иборат бўлди.

Семинарда давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари юридик хизмати ва кадрлар бўлинмаси ходимлари ва раҳбарлари иштирок этди.

Юқоридаги қарор билан давлат органларида юридик хизмат ходимининг меҳнат муносабатлари билан боғлиқ фаолиятида муҳим кафолатлар мустаҳкамланди.

Эндиликда,давлат органларида юридик хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартиришга ёхуд уларни давлат органининг бошқа таркибий бўлинмаларига қайта тақсимлашга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

1.jpgЎзгартиришлардан яна бири бу, илгари юридик хизмат раҳбари бўлиш учун камида икки йил юридик хизмат ходими сифатида ишлаш лозим бўлган бўлса, эндиликда ушбу талаб бекор қилиниб, унинг ўрнига икки йиллик мутахассислик иш стажига эга бўлиш талаб этилади.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида “юриспруденция” йўналишлари ва мутахассислиги мавжуд бўлган олий таълим муассасаларига мавжуд вакант ўринлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар адлия органларида стажировкадан ўташлари билан боғлиқ янги норма киритилди.

Шу билан бирга, юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш учун юбориш вазифаси ташкилот раҳбари зиммасига юкланди.

Семинарда ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.