Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Тадбиркорликнинг ҳимояси янада такомиллаштирилди


1.jpgТошкент шаҳар Адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий Университетининг Маданият саройида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш 
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан юзасидан анжуман ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар Адлия, божхона, солиқ, статистика бошқармаларининг масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Миллий Университетининг 150 нафар талабалари иштирок этди.

1.jpgЙиғилишда, таъкидлаганидек қонунда хусусан, Хусусан, иқтисодиётда давлат иштирокини кескин ва хусусий мулк улуши ва аҳамиятини кенгайтириш, тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ва бошқа бир қатор муҳим масалалар унда ўз аксини топган.

Анужман иштирокчилари маърузаларни тинглаб ва уни муҳокма этиб, янги нормаларни давлат, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар фаолиятига жорий этишни янада тезлаштириш, назорат органлари фаолиятида профилактика тадбирлари устуворлигига эришиш, бизнес субъектларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларни комплекс текширувлар тайинлангунга қадар бартараф этишни бирламчи вазифалар сифатида белгилаб олдилар.