Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

“Ватаним – саждагоҳим, Оилам –муқаддас қўрқоним” мавзусидаги тадбир


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ташаббуси билан Хамза туманида жойлашган 7534-сонли ҳарбий қисм шахсий таркиби мажлислар залида жорий йилнинг 9 июлида “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури доирасида “Ватаним – саждагоҳим, Оилам –муқаддас қўрқоним” мавзусидаги тадбирда Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, ҳокимият, Республика Маънавият тарғиботи Маркази, Хамза туман ФҲДЁ бўлими ҳарбий қисм офицер ва аскарлари, ёш оилалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

tsn1.pngТадбирдан кўзланган асосий мақсад, “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастуридан келиб чиққан ҳолда оила қонунчилиги, айниқса асосий қонунимиз Конституциямиз нормалари ва мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ оилаларимизга айниқса, ҳарбий хизматчилар оилаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳар томонлама кўмаклашиш, қуролли кучларимиз сафларида бутун жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб хизмат қилаётган ёшларимизни ватанпарварлик, ҳарбий жанговорлик руҳи, Ватанга садоқат, мустақиллилигимизни ҳар қандай кучлардан ҳимоя қилиш руҳида тарбия олишлари, улар ўртасида маҳаллийчилик, миллатчилик ва бошқа ёмон иллатларга умуман йўл қўймаслик ёшларимиз қалбида миллий қадриятларимизга ҳурмат, меҳр–оқибат, эл-юрт шаънини ардоқлаш каби улуғвор фазилатларни камол топтиришдир.

Мустаҳкам оила йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида сўз юритилганда “Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан - мамлакат барқарор” деган инсонпарвар тамойилга амал қилган ҳолда жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оилаларни, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш, айниқса аёлларимизга берилаётган ҳурмат эътибор, айниқса Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган опа сингилларимизнинг бугунги кундаги ўрнини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Улар ўз ватанпарварлик бурчини аъло даражада ўташ билан бир қаторда юртимизда энг намунали оила бекасига айлангани барчани қувонтирмоқда.

Тадбир якунида ҳарбий намунали оилаларга эсдалик совғалари топширилди.