Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижросини таъминлаш муносабати билан йиғилиш
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокимияти мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижросини таъминлаш муносабати билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими бошлиғи-З.Олимов, Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокида корхоналарни ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи-М.Тўйчиев, Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи-О.Азимов, Ҳуқуқий тарғибот бўлими бошлиғи А.Бердиев, Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг Тошкент шаҳар худудий бўлими етакчи мутахассиси Р-Махаматов, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” очиқ акциядорлик жамияти юридик хизмати
ходими С.Худойназаров, “Тошкентшаҳаргаз” филиали бош юридик хизмати ходими Б.Махатов, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари иштирок этишди.
ЙиғилишниТошкент шаҳар адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими бошлиғи-З.Олимов очиб берди.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” очиқ акциядорлик жамияти юридик хизмат ходими С.Худойназаров“Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддаси 1-қисми эски таҳририда “Энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шартлиги” кўрсатиб ўтилган бўлиб, Фуқаролик кодексининг янги таҳрирдаги 477-моддасида “Энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт” деб белгиланганлигини тушунтириб ўтди.