Янгиликлар
Ҳуқуқий тарғибот мувофиқлаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 июлдаги қарори билан тасдиқланган “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идралараро Кенгаш тўғрисида”ги Низомга асосан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш мақсадида семинар ўтказилди.
Мазкур семинарда Тошкент шаҳридаги давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда муассасалар ходимлари иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, мустақиллигимизининг дастлабки кунларидан бошлаб қабул қилинаётган қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг барчаси жамият тараққиёти, халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги ва осойишталигига қаратилган эканлигини жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида аҳолига етказиш давлат органларининг асосий вазифаси эканлигини тушунтиришдан иборатдир.
Унда Конституциямизнинг тарихий аҳамияти, 1997 йил 25 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган Фармони, Миллий дастур ва бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси юзасидан фикр юритилди.
Бугунги шиддат билан ривожланиб браётган техника асрида нафақат қонунчиликда, балки халқаро муносабатларда ҳам бефарқликка йўл қўймаслик нафақат давлат органлари, ҳар бир шахснинг фуқаролик бурчи эканлиги, шу мақсадда, энг авваламбор ҳар бир идора вакиллари қонунчиликдан хабардор бўлиши учун сиёсий ўқув машғулотларида мутахассисларни жалб қилиш, бундан ташқари, ҳамкорликда режа дастурлар асосида ишлар олиб бориш муҳимлигига эътибор каратиш лозимлигини қатъий тушунтириш жараёнида уларга 2016 йил учун чора тадбирлар режаси тарқатилди.
Тадбир сўнгида яна бир бор такдим этиладиган чораклик ҳисобот тизими бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.