Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Шаҳидлар хотираси мангудир


Тошкент шаҳар алия бошқармаси томонидан Юнусобод туманида жойлашган Бўзсув канали бўйида жойлашган “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида сайёр ўқув машғулоти ўтказилиб, унда қатағон йилларида қурбон бўлганларнинг тарихи ва ҳаёти ўрганилди.1.jpg

Қатагон қурбонлари хотирасига бағишлаб собиқ қатлгоҳ ўрнида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи Ўзбекистан Республикаси Президенти И.Каримовнинг ташаббуси билан 2000 йил бунёд этилган.

Мажмуа марказида тик устунлар ўрнатилган, феруза ранг қовурғали гумбазли айвон, металл қурилмалардан ишланиб ғазғон марвари билан қопланган. Сағана шаҳид кетганларнинг қабрлари рамзидир.

Музей учта катта хонадан иборат бўлиб, кираверишдаги хонада мустабит қурбонлари фотосуратлари, видеолавҳалар, архивдан кўчирилган тарихий ҳужжатлар билан танишиш жараёнида минглаб бегуноҳ фуқароларимизнинг қони тўкилганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Бу ўз-ўзидан кўриниб турибдики, мустақиллик осонликча қўлга киритилмаганлиги, Ўрта Осиё ҳудуди босиб олингандан кейин ҳам жадидчилар томонидан бир неча маротаба халқ қўзғолонлари кўтарилганлиги ва улар ер билан яксон қилинганлиги натижасида ҳисобсиз фуқароларимиз қурбон бўлганликларини далилий ҳужжатлар исботлаб турибди.

Иккинчи хонада Уруш даврлари ва ундан кейинги пахта иши бўйича қамалган ва қурбон бўлганлар хотираси жойлаштирилган.

Учунчи катта залга кирганда ҳар бир ташриф буюрганларнинг қалби бирдан нурга тўлиб кўнгли таскин топади. Мисоли қоронғу зулматдан ёруғликка озодликка чиққандай енгил тортади. Чунки бу залда мустақиллик шарофати билан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, юрт тинчлиги, ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлидаги ҳаракатлар, эзгу мақсадлар сари қўйилган қадам натижасида асосий қонунимиз Конституциямизнинг қабул қилиниш тарихи, унда фуқароларнинг миллати, тили, дини урф-одати анъанасидан, жинси, ирқи ва мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенг ҳуқуқли бўлиши таъкидлаб ўтилади.

Энг муҳими мустақиллик нима берди деган саволга шу юртнинг корига ярайдиган эртанги куни ва уни янада ривож топтириш, 1.jpgтараққиёт учун бор куч ғайрати, илми салоҳияти билан ўз кучини кўрсатаётган ёшларни ҳам руҳан ҳам маънан етук камол топишида илм фан маданият ва спортни ривожлантиришга катта эътибор берилиши натижасида ҳамжамият олдида ҳеч кимдан кам эмаслигимизни ёшларимиз бутун жаҳонга яна бир бор намоён қилмоқдалар.

Тарихни билмасдан келажакка қадам қўйиб бўлмайди деганларидек, музейдан ўз кўзи билан кўрилган бундай таасуротлар ҳар бир ёшу-кексанинг қалбини эзгуликка чорлайди. Ҳеч қачон ҳаётдан адашмасликка ундайди. Ўз ватанига, жамиятга ва халқига нисбатан меҳр-мурувват, қонунларга нисбатан ҳурмат туйғусини уйғотади.

Шундай экан бу каби сайёр ўқув машғулотларини Республикамизнинг давлат аҳамиятига эга булган тарихий жойларида, музейларда, Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси ва маданий ёдгорликлари мажмуаларида ўтказилиши барчада катта таассурот колдиради ва ўзининг ижобий натижасини беради.