Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Ижро самарадорлигини ошириш йўлида


Мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш жараёнининг такомиллаштирилаётгани қонун устуворлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётир.

2012 йил 24 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуни бу борадаги яна бир муҳим қадам бўлди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юртимизнинг барча ҳудудида мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва ижросига бағишланган амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Пойтахтимизда ўтказилган навбатдаги ҳудудий семинарда Тошкент шаҳри, Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, идора ва ташкилотлари юристлари иштирок этди.

Қонун асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчаси, уларнинг турлари ва ўзаро нисбати аниқлаштирилди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат – мазкур қонунга мувофиқ қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.

Семинарда қонуннинг энг муҳим жиҳатлари, ҳудудий адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар устидан назорат ва мониторинг олиб бориш хусусида батафсил маълумот берилди. Қонун нормаларини амалиётда қўллаш ва ҳаётга татбиқ этиш юзасидан атрофлича фикрлашилди.