Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ажримларни олдини олишга барчамиз масъулмиз


1.jpgТошкент шаҳар адлия бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, туман ҳокимликлари хотин қизлар қўмитаси раислари, адлия бошқармаси раҳбарияти, ФҲДЁ органлари мудиралари, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар ва туманлаларо судлар судьялари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда жамият муҳитини соғломлаштиришга қаратилган “Оилавий ажримларни олдини олиш”, “Эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Ёш оила қурувчилар мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш” каби мавзуларда сўз юритилди.

Йиғилишни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи А.Сафаев кириш сўзи билан очиб берди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдурахимова, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг замирида инсон омили, унинг тинч фаровон, бахтли турмуш тарзи ётганлиги тўғрисида тўхталиб, айниқса пойтахтимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитларга бутун дунё ҳавас қилиб турган бир даврда ёш оилалар ўртасида ажримларни вилоятларга нисбатан кўпайиши ачинарли ҳолат эканлигини уқтириб ўтди.

Бунга асосий сабаб ёшларимизни сабрсизлигими, қайнона ва қайнотами, ёки бошқа оила аъзоларими? Энг муҳими ёшларни ҳаётда, жамиятда оилада тутган ўрнини топиш учун уларнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онг ва маданиятини, тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида ФҲДЁ органлари қошида ташкил қилинган “Ёш оила қурувчилар мактаби”ни янада ролини ошириш кераклиги таъкидланди.

1.jpgШунингдек, оилавий ажримларни олдини олиш бўйича пойтахтда амалга оширилган ишлар ва унинг натижалари бўйича батафсил маълумот берилди.

Маърузалардан сўнг қизғин баҳс-мунозаралар натижасида бизнинг минталитетимизга ёт бўлган бундай салбий иллатларни олдини олишимиз учун лойиҳаларни янада кучайтириш, ҳамкор идоралар билан режа дастурлар тузиш, ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш, бутун жамоатчилик билан иш олиб бориш, керак бўлса ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчига айлантириш лозимлиги қайд этилди.

Чунки оила жамиятнинг бошланғич негизи экан, оилаларимизда тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик ҳукм сурар экан, ўз-ўзидан бутун жамиятнинг маънавиятини юксалиши билан бир қаторда юртнинг, тинчлиги, тараққиёти ва фаровонлигига олиб келади.