Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Жисмоний ва юридик шахслар учун қабул


Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасида давлат органларининг раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан сайёр шахсий қабуллар ташкил этилиши мумкинлиги белгиланган.1.jpg

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи А.Сафаев томонидан Олмазор тумани ҳокимиятида тумандаги жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш ташкил этилди.

Қабул жараёнида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари мурожаат қилди.

Хусусан, тадбиркор В.Маминов ўзига тегишли уйни турардан нотурар жой тоифасига ўтказиш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартиб қоидалар ҳақида, “Gulnur Fayz Baraka” МЧЖ раҳбари А.Султонхўжаев алкогол маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун лицензия муддатини узайтириш юзасидан тушунча сўради.

Мурожаат этувчиларга берилган саволлари юзасидан жойида тушунтиришлар берилди ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун республикада яратилган бизнес юритишнинг қонун ҳужжатларидаги имтиёзлар, кафолатлар ва бошқа қулайликлар ҳақида тушунчалар берилди.

1.jpgСайёр қабул жараёнида иштирок этган жисмоний шахсларга ва юридик шахслар вакилларига Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси раҳбариятининг қабул кунлари, бошқармада ташкил этилган “ишонч телефон”, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкинлиги борасида маълумот берилди.

Эндиликда, ташкил этилаётган сайёр қабуллар жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларининг масалаларини янада тезроқ ечим топишига хизмат қилади. Айрим қизиқтирган саволлар мутахассислар кўмагида жойида ҳал этилади.

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси раҳбариятининг Тошкент шаҳар туманларида жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини сайёр тарзда қабул қилиш борасидаги фаолияти давом эттирилмоқда.