Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Одам савдоси – давр муаммоси


Бугунги кунда одам савдоси-халқаро миқёсдаги муаммо бўлиб, ушбу муаммони ҳал этишнинг ягона йўли, миллий қонунчилик тизимида мустаҳкам ҳуқуқий асосларни яратишдан иборатдир. Бу масалага давлатимиз томонидан жиддий ёндошилиб, одамлардан ноқонуний фойдаланишга, уларнинг миграцияси ва савдосига қарши курашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш билан боғлиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 1.jpg

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ҳамкорлигида 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда одам савдосига оид мавжуд барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига айниқса ёшларга тушунтириш бўйича ҳокимият, прокуратура, ИИББ, суд ходимлари ва ўзини–ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда.

Ану шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳар адлия бошқармасида ўтказилди. Тадбирни адлия бошқармаси бошлиғи А.Сафаев очиб берди ҳамда кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди. Семинарда Тошкент шаҳар прокуратураси, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш Республика реабилитация маркази, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, одам савдосига қарши кураш тизими, ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, шунингдек, одам савдоси қурбонларининг ҳимояси ва ижтимоий ҳуқуқий реабилитация масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, шу билан бирга, барча давлатлардан одам трафиги жиноятини халқаро кўринишига эга эканлигини ва бу бир давлат ҳудудида содир бўладиган ҳолат эмаслигини назарда тутган ҳолда, ушбу муаммони олдини олиш ва ечимини топишда дунё ҳамжамияти ҳамкорликни ошираётганлиги, чунки инсон ҳуқуқларини таъминлаш барча давлатлар учун энг муҳим халқаро тамойиллардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқларининг олий қадрият эканлиги белгиланган экан уни тўғри англашимиз керак афсуски баъзи алдов йўллари билан чет элларга чиқиб кетган фуқароларимизнинг ҳуқуқлари паймол бўлмоқда.

Шу мақсадда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, аҳоли орасида тарғиботни жонлантириш орқали одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг одам савдоси қурбонлари бўлишидан асрашга эришиш кўзда тутилган.