Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Сайлов демократия кўзгуси


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор туман ҳокимлигида ҳокимият, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамкорлигида семинар ўтказилди. 1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги йигирма уч йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги “Асосий вазифамиз-жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат” мавзусидаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар Дастурининг 11 бандига мувофиқ ишчи 
гурух томонидан “Қонунлар адолат манбаи ва мезонларидир”мавзусида фуқароларнининг ўзини ўзи бошқариш органларида семинарлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди томонидан тақдим қилинган семинарлар ўтказиш санаси ва жойи бўйича белгиланган муддатларда ҳамкорликдаги ташкилотлар томонидан кенг қамровли сайловолди тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Семинарда иштирок этган ишчи гурухи, вакиллар ва кўмаклашувчи комиссия аъзоларига олиб борилаётган сайловолди ишларни қай тарзда ташкиллаштириш, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган қонунлар юзасидан тушунтиришлар берилди. барча соҳаларида ўрни ва роли муҳим эканлиги белгилаб берилган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, янги таҳрирдаги қонунларда ушбу тизим фаолиятини амалга оширишда ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилиши борасидаги тартиб-қоидалар кўрсатилган.

Айни пайтда юртимизда жорий йилнинг май-июн ойларида бўлиб ўтадиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови муносабати билан жойларда шу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, сайловга кўмаклашувчи комиссияларни шакллантириш ниҳоясига етказилиб, ишчи гуруҳлар тузилмоқда ҳамда раисликка номзодларни рўйхатга олиш жадал давом этмоқда.

1.jpg“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонунларга кўра, сайлов жараёнида номзодлар маҳаллий аҳоли ўртасида обрў-эътиборга ҳамда ҳаётий тажрибага эга, фидойи инсонлар орасидан танлаб олиниши белгиланган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида, икки ёки ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилиши шунингдек, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари икки ярим йил муддатга сайланиши Сайловлар “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан ташкил этилиши тушунтириб ўтилди.

Айни пайтда юртимизда жорий йилнинг май-июн ойларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бўлиб ўтади. Жойларда шу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, сайловга кўмаклашувчи комиссияларни шакллантириш ниҳоясига етказилиб, ишчи гуруҳлар тузилмоқда ҳамда раисликка номзодларни рўйхатга олиш жадал давом этмоқда.