Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ёшлар тарбиясига барчамиз масъулмиз


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Бектемир туманида жойлашган Республика радио ва телевидение касб-ҳунар коллежида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва бошқа жиноий ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган семинар ўтказилди. 1.jpgУнда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари, ҳокимият, прокуратура, ИИББ, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ОАВ вакиллари, шунингдек маҳалла фаоллари ҳамда коллежнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунлар билан бир қаторда “Ёшлар йили”, “Баркамол авлод йили” давлат дастурларининг ҳар бир бандида ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан бир қаторда уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди.

Мустақилликнинг дастлабки йилларда юздан ортиқ қонун ва қонун ости ҳужжатлар, халқаро миқёсда йигирмадан ортиқ қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиниши ёшлар сиёсати билан боғлиқ бўлган масалаларни тартибга солишга қаратилганлиги, бу ҳуқуқлар, нормаларнинг замирида Конституциямиз ётганлигини эътироф этилди.

Бундан ташқари ёшларимизга берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳам уларни ҳимоя қилишга қаратилганлиги бироқ, эътиборсизлик натижасида вақтини бекорга ўтказаётган ёшлар ўртасида содир бўлаётган ҳуқуқбузарлик, қоидабузарлик ва бошқа жиноятларнинг салбий оқибатлари натижасида нафақат оила, маҳалла, таълим муассасалари балким, бутун жамиятни ташвишга солаётганлигини унутмаслик керак. Ёшлар тарбияси уларнинг одоб-ахлоқи, билим олиши ўта муҳим масала ҳеч қим бундан ўзини четга олиши мумкин эмас. Бу борада ҳар кимнинг масъул эканлиги ва ўсиб келаётган ёшларга тўғри таълим-тарбия беришдек масъулиятли вазифага бефарқлик билан қарамаслик лозимлиги, ҳар қандай салбий ишларнинг эътиборсизлиги оқибатида келиб чиқиши, шунинг учун ҳам ота-оналар, таълим муассасаларининг ўқитувчилари ёшларнинг, ўқувчиларнинг тарбиясига, уларнинг вақтларини унумли ва самарали ўтказиб, фақат фойдали юмуш ва билим олиш билан шуғулланишларини назорат қилиб, бу каби ишларга масъулият билан ёндашишлари лозимлиги, ёшлар ҳам вақтини беҳуда ўтказмасдан, яратиб берилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда билим олиш билан машғул бўлишлари лозимлиги адлия идоралари масъуллари томонидан алоҳида тўхталиб ўтилди.

Маҳаллаларда ташкил қилинган вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси олдида турган вазифалар яхши йўлга қўйилса ўз ҳудудида истиқомад қилувчи вояга етмаган ёш ўсмирларнинг ҳақ –ҳуқуқлари ҳимояланиши билан бир қаторда ҳуқуқбузарликлар ва бошқа жиноятларни олди олинади.

1.jpg“Маҳалла” посбони жамоатчилик тузилмаси олдида маҳалларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда фуқаролар фаоллигини ошириш, хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар йиғини ҳудудида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот ишларини тизимли амалга ошириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, бу борада аҳоли билан турли профилактик ва огоҳлантирувчи тадбирларни ўтказиш, ҳудудда ота-онасининг қаровисиз қолган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорликда ишларни амалга оширишда маҳалла фаолларининг роли беқиёс эканлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан кескин тушунтирилди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксалтириш орқали ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарликлар, қоидабузарликлар ва ёмон иллатларнинг олдини олиш ўз-ўзидан жамият маънавиятини юксалишига олиб келади.