Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Коррупция - салбий иллат


Тошкент шаҳар адлия бошқармасида “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида ўтказилган илмий-амалий семинарда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси раҳбарияти, масъул ходимлари, прокуратура, ИИББ, судлар, адвокатлар, Фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этишди. 1.jpg

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти хафсизлик кенгаши котиби- давлат маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда Бош вазир томонидан 2016-2017 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш бўйича сўз ютирилилди. Мазкур режа дастур асосида пойтахтимизнинг барча жойларида кенг қамровли тадбирлар ўтказилаётганлиги, бундан келиб чиқадиган асосий мақсад “Коррупция”тушунчаси, коррупция жиноятларини олдини олиш ва унга қарши курашиш, корхона ташкилот ва муассасаларда олиб борилаётган фаолиятида бу каби жиноятларни олдини олишда амалга оширилаётган ишлар тушунтирилди.

Жумладан ҳозирги кунда бутун дунё давлатлари олдида коррупция деган иллат асосий муаммолардан бири сифатида эътироф этилаётганлиги, унга қарши курашда ҳар бир давлат ўз қонун қоидалари ва усулларидан келиб чиққан ҳолда курашаётганлиги, кўп давлатлар олдида коррупция деганда тор яъни пора олиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар тушунилмоқда. Лекин бу мавзу кенг бўлиб, буни атрофлича муҳокама қилиш ва кенг тушуниш лозим.

Коррупция – давлат хизматидаги мансабдор ва масъул мансабдор шахсларнинг ўз мансаб мавқеи ва эгаллаб турган мансаб лавозими ҳамда у билан боғлиқ бўлган обрўсидан шахсий наф кўриш ёки бир гурух шахсларнинг манфаатлари йўлида ғараз мақсадларда фойдаланишдан иборат бўлган ижтимоий қилмишлар йиғиндиси эканлиги;

Халқаро ҳужжатларда биринчи бор коррупция тушунчасига БМТ Бош ассамблеясининг Резолюцияси билан 1979 йил 17 декабрда қабул қилинган “Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвори кодекси”да тўхталинган бўлиб, унда коррупция деганда “мансабдор шахснинг ҳар қандай шаклдаги мукофот эвазига ўз мансаб ваколатлари доирасида мазкур мукофотни берувчи шахс манфаатларини кўзлаб, лавозим йўриқномаси қоидаларини бузган ҳолда ёки бузмасдан муайян ҳаракатларни бажариши ёки ҳаракатсизлиги” тушунилади.

Ҳар қандай жамиятда давлат бошқаруви, ўша давлат Конституциясида кўзда тутилганидек, унинг туб мақсадларига мос бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида Давлат халқ иродасини ифода этиб унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар дейилади.1.jpg Асосий қоннунинг бундай талаблари давлат ҳокимияти, давлат хизмати ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолият механизмларида ёки уларнинг соҳаларида мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширади, давлат аппаратининг фуқаролар олдидаги мажбуриятини белгилаб беради. Тадбирда мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар мазкур жиноятчиликларни олдини олишда жамоатчилик фикрини шакллантириш муҳим масалалар, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдида турган муҳим масалалар эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасида кўпгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари таркибида коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашувчи алоҳида тузилма ва бўлимлар шакллантирилганлиги ва улар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳаётий амалиётда бўлаётган мисоллар асосида атрофлича тушунтирилди.

Семинар иштирокчилари ўзларининг фикр ва мулоҳазаларида бундай иллатларни олдини олишда нафақат давлат бошқаруви ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар балки ҳар бир фуқаро жамоатчилик асосида курашиши ўзиниг ижобий самарасини беришини билдиришди.