Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Касбим менинг-фахрим менинг


1.jpg

Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда “Соғлом она ва бола йили”га бағишлаб ахолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари (ФҲДЁ) ходимлари ўртасида “Касбим менинг — фахрим менинг” деб номланган кўрик танлов ташкил этилди.

Бир неча йиллардан буён анаъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур тадбир ФҲДЁ органлари ходимлари иш фаолиятини баҳолаш йўли билан фуқароларга кўрсатилаётган юридик хизмат сифати ва самарадорлигини янада ошириш, иш юритишнинг илғор услубларини амалиётга кенг жорий этиш, соҳа ходимларининг ўз касбларига нисбатан масъулиятини янада кучайтириш, улар ўртасида ишчанлик муҳитини ривожлантириш ҳамда самарали фаолият юритиб келаётган соҳа ходимларини рағбатлантиришга қаратилган

Таъкидлаш керакки, жамиятдаги мавжуд ижтимоий муносабатларда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ ифодалаш, унинг туғилиши, оила қуриши, фарзанд кўриши бир сўз билан айтганда, инсон ҳаётининг ибтидосидан интиҳосигача бўлган ҳолатларни қонуний расмийлаштириш давлат ва жамият бошқарувида муҳим ўрин тутади. Мазкур фактларни қайд этиш ва уларнинг ҳисобини юритиш мамлакатимизда махсус давлат органи — фу­қа­ролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан амалга оши­рилади.

1.jpg

Сўнгги йилларда адлия органлари тизимидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари моддий техника базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина ўтган 2015 йилда ФҲДЁ органлари учун 16та та замонавий бинолар қурилди, мавжуд биноларнинг эса 21таси қайта таъмирланди ва барчаси тегишли тартибда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Тизимда ахборот коммуникация технологияларининг самарали жорий этилаётганлиги фуқароларга кўрсатилаётган ҳуқуқий хизмат сифатини янада яхшилаш имкониятини бераяпти.

Оила тўғрисидаги қонунчилигимизнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаб бориш, жамиятда ўзига муносиб ўрин топишида кўмак бериш, мустаҳкам оила вужудга келиши учун йигит-қизларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда, ФҲДЁ бўлимлари қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар” мактабининг фаолияти таъсирчан омил бўлиб,у давр талаби асосида такомиллашиб бормоқда. Хусусан, 2016 йилнинг 1-чораги давомида мамлакатимиз бўйича “Ёш оила қурувчилар” мактабининг қарийб 1545 та амалий машғулотлари ўтказилиб, ушбу тадбирларда қарийб 80 .минг тингловчиларнинг иштироки таъминланди.

1.jpg

Танловда иштирокчилар сўнгги йилларда мазкур соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, касб одоби, муомала маданияти, қонунчилик тарғиботи, нутқ маданияти йўналишлари ҳамда соҳанинг муҳим жиҳатларини очиб берувчи бадиий чиқишлар асосида ўзаро беллашдилар.

Тадбирда қайд этилганидек , Ўзбекистон аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган энг муҳим халқаро шартномаларнинг иштирокчисидир. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимиз таълим соҳасида, шунингдек гендер тенгликда, соғлиқни сақлаш, хусусан, аёлларга ғамхўрлик қилиш билан боғлиқ масалаларда катта ютуқларга эришди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Соғлом она – соғлом бола” концепцияси халқаро миқёсда ҳам кенг эътироф этилмоқда.

Жорий “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғояни жамиятимизда теран англаш ва қарор топтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини яратиш , баркамол авлодни тарбиялаш, оила институтини мустаҳкамлашда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган.

1.jpg

Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, кучли, барқарор ва фаровон давлат негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш Давлат дастурида белгиланган муҳим йўналишлардан биридир. Бунда ФҲДЁ органларининг ёшларни оилага тайёрлаш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга ошираётган ишлари кўлами янада кенгайтирилмоқда.

Қизиқарли ўтган танлов шартларига кўра, соҳанинг ҳар томонлама нуфузини ошириш, юридик хизмат кўрсатиш сифатини янги поғонага кўтариш борасидаги салоҳияти, билим ва тажрибаси билан ходимлар орасида катта ҳурматга эга бўлган ФҲДЁ органлари мутахассислари танлов ғолиблари деб топилиб, ташкилотчиларнинг дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.