Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Одам савдоси-давр муаммоси


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Чилонзор ҳокимияти ҳамкорлигида Тошкент шаҳар 1-Республика педагогика коллежида “Одам савдоси –давр муаммоси” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Ички ишлар, прокуратура ва суд идоралари, “Истиқболли авлод” ҳамда фуқаролик жамияти институти вакиллари иштирок этишди. 1.jpg

Анжумандан кўзланган асосий мақсад жамиятимизнинг эртанги куни ва ишончи бўлган ёшларнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш. Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари билан таништириш билан бир қаторда бу каби салбий иллатларга қарши уларнинг иммунитетини оширишдир.

Бугунги кунда “Одам савдоси-халқаро миқёсдаги муаммо бўлиб, уни ҳал этишнинг ягона йўли, миллий қонунчилик тизимида ҳуқуқий асосларни яратишдан иборат. Бу масалага давлатимиз томонидан жиддий эътибор қаратилмоқда. Одамлардан ноқонуний фойдаланишга, уларнинг миграцияси ва савдосига қарши курашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган режа дастур, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар ҳудудий идоралараро комиссиясиясининг 2016 йилга мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш бўйича Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан ҳамкор идоралар билан тасдиқланган режа дастур асосида жорий йилнинг 5 ойи давомида ҳокимият, прокуратура, ИИББ, суд ходимлари ва Фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигида 100 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларнинг аксарияти ОАВ орқали ёритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда одам савдосига оид мавжуд барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар ҳудудий идоралараро комиссиясиясининг 2016 йилга мўлжалланган иш режаси ҳамда унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда видеороликлар, фильмлар ва бошқа кўргазмали қуроллар асосида аҳолини айниқса ёшларни сергакликка чақириш, бундай салбий иллатларга қарши жамоатчилик асосида курашиш у барчанинг олдида турган муҳим мажбурият эканлиги тўғрисида мулоҳаза юритилди.

Бундан мақсад кенг халқ оммасига, айниқса ёшларга қарор аҳамиятини ва одам савдосига оид мавжуд барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш. Унда Одам савдосига қарши курашиш, бу илатнинг олдини олишга қаратилган қонунчиликни тарғиб қилишда аввало Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ҳалқаро ҳуқуқий ҳужжат БМТ нинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши қабул қилинган Конвенция ва уни тўлдирувчи одам савдосининг, айниқса аёллар ва болалар савдосини олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақидаги Протокол, (2008 йил 17 апрелда қабул қилинган) “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва унда белгиланган “одам савдоси” ва “одамлардан фойдаланиш” тушунчалари, одам савдосига қарши кураш тизими, ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари,1.jpgшунингдек, одам савдоси қурбонларининг ҳимояси ва ижтимоий ҳуқуқий реабилитация масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигига урғу берилди. Одам траффиги жиноятининг ҳалқаро кўринишга эга эканлиги ва бу бир давлат ҳудудида содир бўладиган ҳолат эмаслигини назарда тутган ҳолда, ушбу муаммони олдини олиш ва ечимини топишда дунё ҳамжамияти ҳамкорликни кучайтираётганлиги қайд этилди. Чунки инсон ҳуқуқларини таъминлаш барча давлатлар учун энг муҳим ҳалқаро тамойиллардан биридир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқларининг олий қадрият эканлиги ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган.

Шундай жаннатмакон юртда яшаётган эканмиз унинг қадрига етиш, севиш, ардоқлаш, давлатимизнинг олдида турган мақсад вазифаларини билиш учун унинг Конституциядан тортиб, қабул қилинаётган барча қонунлар, ҳукумат қарорларини мазмун – моҳиятидан хабардор бўлишимиз талаб этилади. Қонунни ҳурмат қилган ватанини, халқини севган шахс ўз фуқаролик позициясидан туриб, бундай иллатларга қарши қатъий курашади.

Тадбир сўнгида ёшлар томонидан тайёрланган сахнавий чиқишлар, савол-жавоб, фикр ва мулоҳазалар учрашувнинг жонли ўтишига хизмат қилди.