Янгиликлар
ФҲДЁ янги бинода
Мамлакатимизда Оила институтини янада мустаҳкамлаш, жамият ҳаётида унинг роли ва нуфузини ошириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган ислохотлар амалга оширилмоқда. Улар доирасида фуқароларга малакали юридик хизмат кўрсатиш сифати ҳам юксалиб бораяпти. Ҳудудларда адлия тизимидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари учун замонавий бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилаётгани фикримиз тасдиғидир.
Ёшларни оилага тайёрлаш, уларнинг бу соҳадаги билимларини янада бойитиш, никоҳланувчиларга соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш юзасидан “Ёш оила қурувчилар мактаби”, “Оила Дорилфунуни” машғулотларини тизимли асосда олиб бориш учун алоҳида маслаҳат хоналари, фуқароларни қабул қилиш ва уларга тегишли юридик ёрдам кўрсатиш, ҳужжатларни сақлаш учун махсус хоналар ташкил этилган.
СНХ- Нозима Абдусаломова-Учтепа туман ФХДЁ бўлими мудири
ФХДЁ бўлимида қайд этиладиган хужжатлар 75 йил сақланади. Янги бинода яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар ҳар бир фуқаронинг туғилиши,оила қуриши, фарзанд кўриши каби холатларни қонуний расмийлаштириш, ҳужжатлар архивини тегишли тартибда юритиш, фуқаролар хаётидаги қувончли маросимларни эсда қоларли ва тантанали қилиб ўтказиш, халқимизга малакали ва сифатли юридик ёрдам кўрсатишга тўла имкон беради.Айниқса “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан белгилаган ҳуқуқий маърифий тадбирларимиз кўламини кенгайтириш,”Ёш оила қурувчилар мактаби”, “Оила дорилфунуни” машғулотлари мундарижасини янада бойитиш,уларни кўргазмали, интерфаол усуллар асосида ўтказиш борасидаги режаларимизни амалга оширишга катта ёрдам беради.
Бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар оиланинг нақадар муқаддаслигини яна бир бор эътироф этиб, истиқлол йилларида давлатимиз томонидан унинг мустаҳкамлигини таъминлаш, айниқса ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш, навқирон авлодни жисмонан бақувват, руҳан тетик, маънавий баркамол этиб тарбиялаш, фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида кўрилаётган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар хусусида гапирдилар.
СНХ-(Адлия вазирлиги масъул ходими .Унинг сўзи алоҳида)
Зеро, оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан - мамлакат барқарор бўлади. Оила жамиятнинг асосий ижтимоий таянчидир. Ҳар бир оиланинг тотувлиги ва фаровонлиги, пировард натижада, жамият барқарорлигининг муҳим шартидир.
Шунингдек, тадбир қатнашчилари ёшларимиз учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар уларнинг ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳи ила камол топишларига замин яратаётганини қайд этдилар.
ФҲДЁ бўлими биносининг очилиш маросими барча иштирокчиларда юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу амалларнинг узвий давоми сифатида чексиз шукроналик ва миннатдорлик ҳисларини уйғотди. Айниқса унда қатнашган соҳанинг фахрийлари бинода фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар, замонавий ахборот коммуникация технологияларини кўриб, тизимда фаолият юритаётган хамкасбларига хавас қилдилар. Эндиликда аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш сифати янада юксалишига ишонч билдирдилар.