Янгиликлар
Ёшлар ўртасида салбий иллатларни олдини олиш
Ўзбекистон Республикасида 2016 йил ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлашга қаратилган бир қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда дунёнинг айрим мамлакатларида, хусусан, ғарбда инсониятнинг энг бебаҳо бойлиги бўлмиш ахлоқий фазилатлар бир сўз билан айтганда юксак ахлоқий мезонлар асосида яшаш, шахс эркинлиги ғояси оқибатида дарз кетаяпти. Бироқ, бизнинг менталитетимизга хос бўлган жиҳатлар оилаларимизнинг ибо, ҳаё, номус, иффат, орият, бурч каби посбонлари бўлиб, буларнинг замирида уят деган тушунчалар, қолаверса, халқимиз “маслаҳатли тўй тарқамас”, “тенг-тенги билан” деган мақоллар бежиз айтилмаган.
Анжуманда қайд этилганидек, мамлакатимизда ёшлар масаласига оид кўрилаётган чора-тадбирлар, хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низом айнан жамиятда соғлом оила вужудга келиши, ҳар бир йигит-қиз тўйдан олдин бир-бирининг ҳам маънан ҳам жисмонан саломатлиги ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишига қаратилган. Бу эса ёшларни, энг муҳими ҳар биримизни соғлом турмуш тарзини яратишга, оилага, ҳаётга, бахт ва ўз соғлиғимиз, ёйинки келажагимизга жиддий масъулият, хушёрлик билан қарашимизга ундайди.
Дарҳақиқат, оила табиатнинг шох асари, жамиятнинг дуру гавҳаридир. Ёш йигит ва қизнинг бир-бирига муҳаббатли муносабатини эътироф этиб, жамият олдида ойдин ва ошкора никоҳ замирида оиланинг вужудга келиши энг мақбул, энг олий тартибдаги усул ҳисобланади. Зеро, улуғ ахлоқий қадриятлар, юксак маънавий тартиб асосида барпо этилган оиланинг келажаги порлоқ, пойдевори мустаҳкам, бахти тўкис бўлади.
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифалар - жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш, мустаҳкам оилани шакллантиришда маҳалланинг мавқеи ва ролини кучайтиришга доир аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги натижасида Республикамизнинг чет қишлоқларида ҳам аҳолининг турмуз тарзи кун сайин яхшиланиб борилаёнганлиги ёшларга батафсил тушунтириб ўтилди.
Тадбир сўнгида салбий иллатларга қарши ёшлар томонидан тайёрланган сахнавий чиқишлар, савол-жавоб, фикр ва мулоҳазалар учрашувни жонли ўтишига хизмат қилди.