Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Тафаккур синовлари


“Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 5 банди ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари (кейиги ўринларда ОТМ) иштирокида “Тафаккур синовлари” республика танловининг учинчи саралаш босқичлари ўтказилди. 1.jpg

Тошкент автомобил ва йўллар институтида ўтказилган танлов якунига кўра барча шартлар бўйича ўз маҳоратини кўрсатиб ғолибликни қўлга киритган Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг “ИРРИГАТОР” жамоаси ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг мажлислар залида танловнинг навбатдаги босқичида Ўзбекистон санъат ва маданият институтининг «Катарсис», Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг «Истиқлол элчилари», Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтининг «Беҳзод ворислари» жамоалари ўртасида ўтказилган танлов Низомига кўра Тошкент давлат аграр университетининг «Агро ислоҳотчи» жамоаси пухта тайёргарлиги билан иштирокчиларни лол қолдириб, эришган натижаси бўйича ғолиб деб топилди ва Республика кўрик танловига йўлланмани қўлга киритди.

Танлов мамлакактимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм- фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш доирасида ўтмоқда. Ёшларнинг Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даврида сиёсат ва ҳуқуқ соҳаларидаги ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар бўйича тарих, сиёсий ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш, назарий билимларини ҳаётга тадбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир давомида жамоалар ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасида яратилган шароитлар, илмий ижод ва малакавий изланишлар учун мавжуд имкониятлар, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи давр тараққиёги, 1.jpgсўнги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ ва ижтимоий сиёсий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беришлари, шунингдек юксак маънавиятли баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган таклифларни кўргазмали тарзда намойиш этишди.

Танловнинг 2-шарти бўйича тезкор савол-жавоблар, бошқа шартлари бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар бўйича ижтимоий роликда акс эттирилган воқеаликни плакатларга расм чизиш орқали шарҳлаб берилди. Бугунги кунда бутун дунёни ларзага солаётган салбий иллатлар саҳнавий чиқишлар орқали маҳорат билан ёритиб берилди. Иштирокчилар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссаларини қўшиши билан бир қаторда ҳалқаро майдонда юз бераётган ҳодиса, воқеаларга ҳам бефарқ эмасликларини яна бир карра кўрсатдилар.