Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

“Сиз қонунни биласизми” кўрик-танлови


Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2015 йил 30 декабрдаги “Тошкент шаҳрида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишган қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда ўрта махсус, 1.jpgкасб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ўз иқтидорларини намойиш этиши учун имконият яратиш мақсадида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамда Фуқарорлик жамиятини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси билан ўзаро ҳамкорликда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда Бектемир туманидан Республика телевидения ва радио касб-ҳунар коллежи, Мирзо Улуғбек туманидан ТИМИ қошидаги “International house in Tashkent ” академик лицейи, Миробод туманидан П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи, Олмазор туманидан Қурилиш ва миллий хунармандчилик касб-хунар коллежи, Сергели туманидан Тошкент молия ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи, Учтепа туманидан Тошкент юридик коллежи, Шайхонтоҳур туманидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Шайхонтоҳур академик лицейи, Яшнобод туманидан Тошкент педриатрия ва тиббиёт институти кошидаги академик лицейи, Чилонзор туманидан 1-Тошкент педагогика коллежи, Юнусобод туманидан Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Юнусобод академик лицейи ҳамда Яккасарой туманидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицейларидан туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 11 та жамоа иштирок этди.

Танловнинг биринчи шартида гуруҳлар ўзи таҳсил олаётган таълим муассасасида яратилган шароитлар, илмий ижод ва малакавий изланишлар учун мавжуд имкониятлар, сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бердилар.

Жамоалар таништирув, “Ҳуқуқий билимлар савиясини аниқлаш” деб номланган савол-жавоб, видеоролик тақдимоти, “Уй вазифаси” ҳамда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокамаларидан иборат бўлган 5 та шартга кўра беллашдилар.

1.jpgТанлов жараёнида ёшларимизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни тўлқинланиб, эркин ифода этишлари уларда ўз ватанига, қонунларга нисбатан ҳурмат туйғуси нақадар юқори эканлигини яна бир карра кўрсатгани барчани қувонтирди.

Кўрик-танлов якунига кўра, Чилонзор туманидан 1-Тошкент педагогика коллежи 3-ўринни, Сергели туманидан Тошкент молия ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 2-ўринни, ҳар томонлама пухта тайёргарлиги билан, барча шартлар бўйича ғолибликни қўлга киритган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Шайхонтоҳур академик лицейи танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Иштирок этган жамоалар эсдалик совғалари ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.