Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Тадбиркорлар қонун ҳимоясида


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида “Тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказиш ва “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”ни юритиш тартиби мавзусида семинар-йиғилиш ўтказилди.1.jpg

Анжуманда ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, шунингдек хусусий сектор вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 7 ноябрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2280-сонли “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги Низомга асосан, текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартиби жорий этилди. Ушбу Низомга 2014 йил 26 декабрда техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилиши тўғрисида ўзгартириш киритилди.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республикаси Кенгашининг 2015 йил 21 декабрдаги қарорига асосан “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг электрон шакли жорий этилганлиги муносабати билан:

Текширувчилар томонидан техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилиши шартлиги, бундай ҳолларда, китобни электрон шаклини тўлдирмаслик ёки уни тўлдиришдан бош тортиш текширишлар тартибини бузиш хисобланиши белгиланган.

Бироқ ўрганишларда 2016 йилнинг бугунги кун ҳолатига Тошкент шаҳрида назорат қилувчи идоралар томонидан 984 та ўтказилган текширишлардан атига 67 тасида текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига қайд этилган.

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишларда жорий йилнинг ўтган давр мобойнида назорат қилувчи органлар томонидан 2 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти ноқонуний текширилгани, ҳамда 131 та ҳолатда текширишлар ўтказиш тартиблари бузилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатлар бўйича 21 нафар мансабдор шахслар МЖтКга киритилган янги моддалар бўйича жавобгарликка тортиш юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича судларга юборилди ва улар суд қарорларига кўра маъмурий жавобгарликка тортилдилар.

Шунингдек, киритилган тақдимномалар асосида 16 та мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Шундан битта шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

1.jpgАнжуманда “Текширишларни руйхатга олиш китобининг электрон шакли” жорий этилиши билан боғлиқ тартиб-таомиллар қатнашчилар эътиборига тақдим этилди. Мазкур он-лайн тизими ёрдамида тадбиркорлар ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни бартараф этиш мумкин бўлади. Яъни, эндиликда ўтказилаётган ҳар бир текширишни Адлия вазирлиги томонидан бевосита назорат қилиб бориш ва қонунийлигини таъминлаш имконияти яратилди. Учрашувда ушбу он-лайн тизим, ундан фойдаланиш тартиби хусусида тушунтириш берилди.

Йиғилишда текширишлар тартибларига оид қоидалар хусусида батафсил маълумот берилди. Ноқонуний аралашувларнинг олдини олишда “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг жорий этилган электрон шакли таъсирчан механизм эканлиги қайд этилди..

Муҳокамаларда назорат қилувчи органлар масъул ходимлари томонидан қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар томонидан белгиланган талаблар даражасида иш олиб борилиши қонунийликни таъминлашга, тадбиркорларнинг давлат органларига нисбатан ишончи ортишига ва ўз навбатида уларнинг иқтисодиётдаги улушининг янада кўпайишига хизмат қилиши эътироф этилди.