Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Оила тарбия ўчоғи


Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг режа дастурига асосан, ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан маҳаллаларда, ўрта маҳсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лийейларида, умумий ўрта таълим мактаблари, ва олий ўқув юртларида кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилмоқда. 1.jpg

Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг кичик мажлислар залида Шайхонтоҳур тумани ФХДЁ бўлими қошида ташкил этилган жамоатчилик асосида ёш оила қурувчилар мактаби якуний машғулоти тантанали равишда ўтказилди.

Жамиятнинг суянчи ва пойдевори бўлган ёшларимизнинг ҳаётда жамиятда тутган ўрни, уларни нафақат оилавий ҳаётга тайёрлаш балким, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ҳуқуқий онг ва маданияти, тиббий саводхонлигини янада ошириш мақсадида ҳар бир ФҲДЁ органлари қошида жамоатчилик асосида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар” мактабининг ўрни беқиёсдир. Шайхонтоҳур туман ФҲДЁ бўлими қошида кўп йиллардан бери фаолият кўрсатиб келаётган Ёш оила қурувчилар мактаби” тумандаги барча ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларининг балоғат ёшига етаётган ўқувчилари ва туман ФХДЁ бўлимига ариза берган никохланувчи ёшлардан иборат йигит-қизларни оила қуришга тайёрлаб келаётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир.

Мазкур мактаб Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, туман ФХДЁ бўлими, туман хокимлиги, ҳотин-қизлар қўмитаси, туман “Оила” маркази, ҳудудий тиббиёт бирлашмаси, соғлиқни сақлаш муассасалари масъул мутахассислари, диний идора вакиллари, ўрта маҳсус касб ҳунар таълими, ўқув юртлари раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тасдиқланган Дастур ва режа асосида сентябрь ойидан июнь ойигача хар ойда бир маротаба ўз машғулотларини ўтказиб келаяпди.

1.jpgЁшлар ўртасида соғлом оила тушунчасини тарғиб этиш, улар саломатлиги, бир-бирига тиббий ва жисмоний жихатдан мослигини ўрганиш катта аҳамият касб этади” деган ақидаларга амал қилган ҳолда балоғат ёшдаги ва никоҳ тўйлари бўсағасидаги йигит қизлар ўртасида оила саводхонлиги тарғиботини юксалтириш, уларнинг маънавий ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, тиббий маданияти, репродуктив саломатлигини яхшилаш, шаърий ва қонуний никоҳ ҳақидаги ҳаётий билимларини ошириш, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг оила қуришдаги ва таъминлашдаги муаммолар ечимини топишга ўргатишдан иборат. Халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналаримизни, оиланинг муқаддас ватан, муҳаббат қасри, тарбия ўчоғи, жамият таянчи эканлигини тушунтириш асосий мақсад қилиб олинган.

Машғулотлар маъруза тинглаш, амалий машғулотлар ўтказиш, бахс-мунозаралар ва савол-жавоб тартибида ташкил этилган бўлиб, асосан, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси мажлислар залида ўтказилиб келинмоқда.

Якуний машғулотда фаол иштирокчи ўқувчиларга сертификат, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди.