Янгиликлар
Оналик ва болалик давлат муҳофазасида
Тошкент давлат юридик университетида Ҳукукий тадқиқотлар маркази томонидан “Ўзбекистонда оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг концептуал масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сената, Ўзбекистан Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хужалик суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-кизлар кумитаси, Республика “Оила” илмий-амалий маркази, Ўзбекистон “Адолат” Социал-демократик партияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий укув курслари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Амалдаги конун хужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент шаҳар адлия бошқармасидан вакиллар иштирок этдилар.
Илмий-амалий анжуманда қайд этилганидек, оила, оналик ва болалик азалдан халкимизнинг эътиборида ва эъзозида булиб келган. Оиланинг баркарорлиги жамият ва давлатнинг баркарорлиги, оналик ва болалик эса авлодлар бардавомлигининг бош омили сифатида қаралган. Бу масала Ўзбекистон мустакилликка эришганидан сунг янада мухдм ахамият ва тубдан янгича маъно-мазмун касб этганлигини таъкидлаш лозим. Бунда оила, оналик ва болаликни мухофаза килишнинг х,укукий асосларини яратиш, оналар ва болалар хукукларини кафолатлаш, оилалар баркарорлигини таъминлашга эришишга алохида эътибор каратилди.
Жумладан, 1992 йил 8 декабрда кабул килинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бугинидир хамда жамият ва давлат мухофазасида булиш хукукига эга” деб белгиланди ва Асосий конунимизнинг 65-моддасида “Оналик ва болалик давлат томонидан мухофаза килиниши” кайд этилди. Шунингдек, Ўзбекистонда “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тугрисида”ги Крнун кабул килиниши (1991 йил 20 ноябрь), “Соғлом авлод учун” орденининг таъсис этилиши (1994 йил 2 май), “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг ратификация қилиниши (1992 йил) хам оила, оналик ва болалик муҳофазаси юритимизда устувор ва бирламчи вазифа эканлиги мустаҳкамланди.
Анжуманда Давлат дастурига оид “Оила, оналик ва болаликни мухофаза килиш борасида Узбекистан Хотин-кизлар кумитасида амалга оширилаётган ишлар”, “Оила, оналик ва болаликни мухофаза килишнинг хукукий асослари”, “Она ва боланинг соглигини мухофаза килиш - Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналиши сифатида”, “Ўзбекистонда оила институтини ривожланиш истиқболлари” мавзуларида маърузалар ўқилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадига қаратилган.
Конференция якунлари (илмий ва оммабоп маколалар, таклиф ва тавсиялар, хулосалар) тўплам шаклида хавола этилди.