Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Ёш оила қурувчилар мактаби битирувчилари


Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оила институтига алоҳида эътибор қаратила бошланди. Оила тўғрисидаги қонунчиликнинг моҳиятини ёшларга етказиш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, жамиятда ўзларига муносиб ўрин топишида кўмак бериш мақсадида, адлия органларининг ФҲДЁ бўлимлари қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби” томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.IMG_5178.jpg

Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Обод турмуш йили”га бағишлаб семинар ташкил этилди.

Таъкидлаш керакки, адлия органлари томонидан жойлардаги давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Ёш оила қурувчилар” мактабининг иш режаси тасдиқланган бўлиб, унда жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган оиланинг ижтимоий ҳаётдаги ролини оширишга қаратилган бир қатор тадбирлар белгилаб олинган. Машғулотлар оила тўғрисидаги қонун хужжатлари ва унинг вазифалари, тиббий кўрикнинг мақсади ва аҳамияти, оила мустаҳкамлигининг ижтимоий психологик омиллари, тиббий маданият, ёшлар ва ота-оналарнинг ҳуқуқлари, эр-хотиннинг шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавзуларида ташкил этилмоқда. Мазкур тадбирларда мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун, фармон ва қарорлар моҳияти ёшларга оддий ва ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилиб, “Ёш ота-оналарга” ва “Ёш келин-куёвларга”, “Ёш оила қурувчиларга” мавзуида тайёрланган материллар тарқатилмоқда.IMG_5184.jpg

Навбатдаги ўқув машғулотида оила қуриш масаласи ҳар бир инсон ҳаётида улкан ҳодиса ҳисобланиши, бу масала икки ёш ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини оила қуриш остонасида турган ёшларга етказиш, уларда оилага нисбатан масъуллик ҳиссини шакллантириш оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий йўналишларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Анжуманда қайд этилганидек, жорий йилнинг биринчи чорагида ҳудудий адлия органлари томонидан “Ёш оила қурувчилар мактаби”нинг 1600 дан ортиқ ўқув машғулотлари ўтказилиб, ушбу тадбирларда 92.000 га яқин тингловчилар иштирок этди. Машғулотларга жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари, соғлиқни сақлаш бўлимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари ҳам жалб этилди.

Тадбирда бу борадаги ишларни янада кенгайтириш, ёш оила қурувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда миллий қадриятларимизга таянган ҳолда илғор услублардан фойдаланиш, узоқ йиллар давомида сермазмун оила қуриб ёшларга ибрат бўлаётган кексаларимизнинг оила ўгитларидан фойдаланишга алоҳида аҳамият қаратиш жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган оила мустаҳкамлиги ва юртимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Анжуман сўнгида “Ёш оила қурувчилар мактаби”нинг навбатдаги фаол битирувчилари тақдирландилар.