Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Тадбиркор қонун ҳимоясида


Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилнинг 21 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва унинг ижроси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
1.jpg

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси, Олмазор туман ҳокимлигининг масъул ходимлари, Олмазор туман прокурори, Савдо-саноат палатасининг Олмазор туман бўлими вакиллари, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходимининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бўйича тадбиркорлик субъектларига яратилган имкониятлар тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Шунингдек маърузачи ўз нутқида тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича тизим яратилганлигини, айниқса, 2015 йилнинг 21 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 391-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг ҳаётга тадбиқ этилиши тадбиркорлар ва ишбилармонларни эмин-эркин фаолият кўрсатишига янада кенг имкониятлар яратиб берганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбиркорларнинг иш фаолиятига ноқонуний аралашишига ҳеч ким ҳақли эмаслиги ва ҳалақит бермаслиги кафолатланган бўлсада, бироқ қонунчиликдан тадбиркорларнинг ўзлари ҳам хабардор бўлиши муҳимлиги тўғрисида сўз юритилганида, кўпгина тадбиркорларимиз қонун асосида иш олиб бориши натижасида иш унумдорлиги ошиши билан бир қаторда иқтисодий ислоҳотларни ривожига ҳам ўзларининг маълум миқдордаги ҳиссасини қўшишаётганлигини, лекин қонун–қоидаларни менсимасдан ўзбилармонлик асосида иш юритиш, шартномавий муносабатларга эътиборсизлик билан қараш, солиқларни ўз вақтида тўламаслик, даромадни яшириш, бозор тартиб-қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари ҳам кузатилиши бугунги кунда ачинарли ҳолат эканлиги таъкидланди.

Анжуманда тадбир иштирокчиларига солиқ соҳасида сўнги йилларда қабул қилинган асосий қонун ҳужжатлари, мавжуд имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

1.jpgТадбирда қатнашган масъул идоралар вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича давлат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати бўйича, хизматларни амалга ошириш тартиби талабгор томонидан ариза тақдим қилингандан бошлаб то хизматлар амалга оширилгунга қадар бўлган тартиби йиғилганларга тушунтириб берилди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”гиқарори бўйича санитария-эпидемиология хизмати кўрсатиш бўйича рухсат бериш тартиботларидаги айрим ўзгартиришлар бўйича ҳам тадбиркорлик субъектларига маълумотлар тақдим қилинди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад ҳам тадбиркорлар, шунингдек хорижий инвесторларга шарт-шароит яратиш билан бир қаторда юқоридаги кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳамкорликда муаммоларни ечимини жойида ҳал этишга қаратилгандир.