Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Тадбиркор қонун ҳимоясида


Жорий йилнинг 29 июнь куни Тошкент шаҳар адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилнинг 21 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва унинг ижроси юзасидан семинар ўтказилди. 1.jpg

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси, адвокатлар палатаси, тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларига яратилган имкониятлар тўғрисида йиғилганларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, маърузачилар ўз нутқида тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича тизим яратилганлигини, айниқса, 2015 йилнинг 21 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 391-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида тадбиркорлар ва ишбилармонларни эмин-эркин фаолият кўрсатишига янада кенг имкониятлар яратиб берилганлигини таъкидлаб ўтишди.

Президентимизнинг 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти, Қарор асосида тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган барча давлат хизматларининг мақсади ва имкониятларини йиғилганларга тушунтирилди.

Тадбиркорларнинг иш фаолиятига ноқонуний аралашишига ҳеч ким ҳақли эмаслиги ва ҳалақит бермаслиги кафолатланган бўлсада, бироқ қонунчиликдан тадбиркорларни ўзлари ҳам хабардор бўлиши муҳимлиги тўғрисида сўз юритилганида, кўпгина тадбиркорларимиз қонун асосида иш олиб бориши натижасида иш унумдорлиги ошиши билан бир қаторда иқтисодий ислоҳотларни ривожига ҳам ўзларининг маълум миқдордаги ҳиссасини қўшишаётганлигини, лекин қонун–қоидаларни менсимасдан ўзбилармонлик асосида иш юритиш, шартномавий муносабатларга эътиборсизлик билан қараш, солиқларни ўз вақтида тўламаслик, даромадни яшириш, бозор тартиб-қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари ҳам кузатилиши бугунги кунда ачинарли ҳолат эканлиги аниқ мисоллар орқали кўрсатилди.

Тошкент шаҳар Давлат солиқ инспекцияси масъул ходими Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 15 майдаги Фармони бўйича тадбир иштирокчиларига солиқ соҳасида сўнги йилларда қабул қилинган асосий қонун ҳужжатлари, мавжуд имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот бериб ўтди.

1.jpgТадбирда қатнашган масъул идоралар вакиллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича давлат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати бўйича, хизматларни амалга ошириш тартиби талабгор томонидан ариза тақдим қилингандан бошлаб то хизматлар амалга оширилгунга қадар бўлган тартиби йиғилганларга тушунтириб берилди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 131-сон қарори бўйича санитария-эпидемиология хизмати кўрсатиш бўйича рухсат бериш тартиботларидаги айрим ўзгартиришлар бўйича ҳам тадбиркорлик субъектларига маълумотлар тақдим қилинди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад ҳам тадбиркорлар, шунингдек хорижий инвеститорларга шарт-шароит яратиш билан бир қаторда юқоридаги кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳамкорликда муаммоларни ечимини жойида ҳал этишга қаратилгандир.