Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

“Ягона дарча” марказлари қулайликлар яратмоқда


Жорий йилнинг 2 июль куни Тошкент шаҳар адлия бошқармасидаТадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш, бу борада юзага келаётган муаммолар ва уларнинг бартараф этиш йўллари ҳақида йиғилиш ўтказилди. 1.jpg

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шахар Давлат солиқ бошкармаси, Тошкент шаҳридаги “ягона дарча” марказлари раҳбарлари ва ходимлари, тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатувчи 16 та ташкилот ходимлари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4725-сон Фармони, 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412-сон қарори бўйича тадбиркорларга яратилаётган имтиёз ва афзалликлар тўғрисида, шунингдек, юқоридаги Фармон ва Қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, бу борада вужудга келаётган муаммолар муҳокама қилинди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги ҳужжатларини қабул қилинишидан мақсад, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида яратилган имтиёзлар ҳақида батафсил тўхталиб ўилтди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 391-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4725-сон Фармони, 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412-сон қарори мазмун моҳиятини йиғилганларга яна бир бор таништирди.

1.jpgШундан сўнг, “ягона дарча” марказлари фаолиятида учраётган айрим қонунбузилиши ҳолатлари, тадбиркорлик субъектлари томонидан марказ ходимларига бўлаётган эътирозлар, топшириқ хатларининг ижроси юзасидан йиғилганларга маълумот тақдим этилди.

Жумладан, барча “ягона дарча” марказлари бошлиқлари Тошкент архитектура қурилиш бош бошқармаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, туман ҳокимликлари, коммуникацион тармоқларга улаш билан шуғулланувчи ташкилотлар билан вужудга келаётган муаммолар тўғрисида давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ходимларига ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва мутасадди ташкилотларнинг вакиллари томонидан саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Шунингдек, “Ягона дарча” марказлари томонидан аҳолига давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ходимларига коммуникацион тармоқларга улашда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларга қатъий риоя қилишлари лозимлигини ҳамда коммуникацион тармоқларга уланишда рақобатни ривожлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига мазкур вазифа билан шуғулланувчи бошқа ташкилотлар ҳақида ҳам маълумот бериб боришлари лозимлигини таъкидланди.