Янгиликлар
Масжидлар фаолиятини ташкил этишда меъёрий қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллигининг ҳамкоригидаТошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида “Масжидлар фаолиятини ташкил этишда меъёрий қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш” мавзусидаилмий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинардаЎзбекистон Республикаси адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент шаҳар Давлат солиқ ва Меҳнат бош бошқармалари вакиллари ўз маърузалари ва фикр-мулоҳазалари билан иштирок этдилар.
Тадбирда Тошкент шаҳридага 118 та диний ташкилотлар раҳбарлари, имом-хатиблар иштирок этган бўлиб,семинарниЎзбекистон Мусулмнлари идорасининг Тошкент шаҳар вакили А.Турсунов очиб берди.Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси “Мустақиллигининг 25-йиллиги” байрамига алохида эътиборни қаратиб,Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Турдиқулов ушбу байрамни юқори савияда ўтказишда, аҳоли ҳавфсизлигини, юртимиз тинчлиги ва халқимизнинг хотиржамлигини таъминлашда имом-хатибларнинг алохида ўрни борлигини таъкидлаб ўтди ва иштирокчиларга“Дин вакилларининг қонунга итоаткорлиги ва жамият барқарорлигини таъминлашдаги масъулияти” мавзусидаги маърузаниўқиб эшиттирди.
Шунингдек, семинар давомида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Шарипов сўзга чиқиб, 2016 йилI-ярим йиллиги давомида қатор масжидлар фаолиятида ўтказилган ўрганишлар ҳамда уларнинг натижалари юзасидан тегишли ахборот бериб ўтди.
Хусусан, маърузачилар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда диний ташкилотлар ўз фаолиятини самаралий олиб боришлари учун зарур қонунчилик базаси яратилганлиги, ушбу йўналишда қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинаётганлиги ва энг аввало, бугунги кунда виждон эркинлигининг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар бугунги кунда юртимизнинг тинчлиги ва халқимизнинг хотиржам ҳаёт кечираётганлигини гапириб, бу борада имом-хатибларнинг алоҳида ўрни борлигини қайд этиб ўтдилар. Шунингдек, униб-ўсиб келаётган ёш авлодга ватанимиз ўз мустақиллигини қандай оғир ва машаққатли вазиятларда қўлга киритганини, шу кунларга етгунга қадар бир қатор оғир ва таҳликали синовларга дуч келинганлигини алоҳида тушунтириб бориш лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, бугун дунёда кескин ва нотинч ҳодисалар авж олаётган бир пайтда Аллоҳ таоло инъом этиб турган улуғ неъмат-тинчлигимизни асраб-авайлаб, унинг давомли бўлиши йўлидаги саъй-ҳаракатларда фаол бўлишга ундаб ўтилди.
Семинар давомида иштирокчилари, шу жумладан масжидлар имом-хатиблариўзларини қизиқтирган соҳага оид саволлари билан мурожаатқилдилар ҳамдауларнинг саволларига тегишли соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар ва тушунтиришлар берилиб ўтилди.