Янгиликлар
Мустақиллик берган ҳуқуқ ва имкониятлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасимустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 майдаги 50-сон баёни қабул қилиниб, баён асосида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича қизғин тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича юртимизда кенг қамровли маънавий –маърифий байрам тадбирлари ташкил қилинмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳар адлия бошқармаси биносида ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Адвокатлар ҳайъати, фирма ва бюролари адвокатлари ҳамда ОАВ иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Мустақилликнинг илк давриданоқ мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш масаласи давлат сиёсатининг алоҳида устувор йўналиши этиб белгиланганлиги, бугунги кунда бу борада бундан 25 йил олдин танланган йўл тўғри ва самарали экани амалда тўлиқ намоён бўлаётганлигини ғурур ва ифтихор билан изоҳлаб беришди.
Бу ҳақда сўз юритилганида Президентимизнинг ташаббуси билан 2001 йил 29 августда “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, жиноят процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий мжавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуннинг қабул қилингани тарихий қадам бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бинобарин, ушбу қонун жиноий жазо тизимини либераллаштириш сиёсатининг муҳим таркибий жараёнларини бошлаб берди.
Натижада жиноятларни таснифлаш, жиноят учун жазо белгилаш ҳамда жазони ўташ қоидаларига муҳим ўзгартиришлар киритилди. Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлик бўлмаган муқобил жазо турларини қўллаш доираси кенгайтирилди. Ярашув институти жорий қилинди.
Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, жиноий жазоларни либераллаштиришнинг бош мақсади-давлатимизнинг жиноятчиликка қарши курашдаги одил сиёсати орқали адолат ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдан иборатдир.
Жиноий жазоларни либераллаштирилиши муносабати билан иқтисодий соҳадаги жиноятларга ҳам кенг қўлланилаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Жиноят кодексининг 167, 168, 170, 180, 181, 1811 ва 184 моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун –жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган тақдирда, айбдор шахсга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланади.
Шунингдек, 2015 йил 21 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасинингайрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Жиноят кодексининг 184-моддаси бешинчи қисм билан тўлдирилди.
Суд ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикасида Адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 208 йил 1 майдаги ПФ-3993 –сон Фармони қабул қилинди.
Пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган адвокатларимиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, олиб борилаётган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларида аҳолини қабул қилинаётган қонунлардан хабардор қилиш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришда ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган 605 та маҳалла ўзини-ўзи бошқариш органларига Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан аҳолига ҳуқуқий маслаҳат бериш мақсадида бириктирилган адвокатлар томонидан қарор асосида кам таъминланган, ногирон ва кекса ёшдагиларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бундан ташқари ўлим жазосини бекор қилиниши, санкция бериш ҳуқуқини судларга олиб берилиши ва қатор амалга оширилаётган ислоҳотларнинг замирида мамлакатимизнинг қонунчилик ҳамда суд ҳокимияти тизимида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчиз демократик ислоҳотлар олиб борилаётганлигининг ёрқин ифодасидир.