Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Мустақиллик тантанаси


1.jpgЎзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олишга бағишланган тадбирлардан бири Тошкент шаҳар адлия бошқармаси биносида ўтказилди. Унда адлия бошқармаси ва унинг қуйи тизими идоралари ходимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни адлия бошқармаси бошлиғи Абдурахмон Сафаев очиб берди.

1.jpgУ ўз кириш сўзида тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, мустақиллик сўзининг ўзи нақадар ёқимли ва жарангдор, Ватан туйғуси эса улуғ ва муқаддас эканлиги, бу сўзни эшитганимизда қалбларимиз ғурур ва ифтихорга тўлишини фахрланиб гапирди.

Тадбирда “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони, Адлия вазирлиги ва шаҳар адлия бошқармасининг фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.

1.jpgТақдирланганлар ушбу эътибордан руҳланиб, она юртга садоқат, мустақиллигимизни авайлаб-асраш, бу йўлда янада фидокорона меҳнат қилиш биз учун фахр дея эътироф этдилар.

Бугун истиқлолнинг 25 йиллик тантанаси юртимиз бўйлаб кенг шодиёналик билан нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан жойларда ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. 1.jpgМасалан, Алишер Навоий номидаги Миллий боғда, шаҳримизда фаолият юритаётган ташкилот ва муассасаларда, маҳаллаларда ўтказилган тадбирларда мустақилликнинг мазмун моҳияти тарихий мисоллар билан тушунтириб келинмоқда. Улар марказий ва махаллий ОАВ орқали ёритилмоқда.

Адлия вазирлиги ва бошқарма веб сайтларда ҳам мавзуга оид бир қатор чиқишлар қилинмоқда.