Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ҳуқуқий кафолатлар кучайтирилди


1.jpgТошкент шаҳар Адлия бошқармаси томонидан Бектемир туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан назорат, ҳуқуқни мухофаза қилувчи, бошқа давлат органлари ходимлари, фуқароларни, тадбиркорлик субектлари ва ҳорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар вакилларини жалб этган ҳолда семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференциялар, уларнинг қўлланиши, Ўзбекистонда тадбиркорликка кенг йўл очиб берилгани, яратилаётган шароитлар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишдан ишончли ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга йўналтирилган давлат назоратининг принципиал жиҳатдан янги бир қатор механизмлари, жумладан, назорат қилувчи органлар эндиликда режадан ташқари текширишлар ўтказишни ташкил қилиш ҳуқуқига эга эмаслиги, бунда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини таъминлаш мақсадида фақат жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишлар ўтказишнинг чекланган имконияти сақланиб қолиши хусусида гапириб ўтилди.

1.jpgБундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқлангани. Кўрсатиб ўтилган нормалар тадбиркорлик субъектларини икки марта жазолашни истисно этибгина қолмай, балки биринчи марта ҳуқуқбузарликни содир этган ва ўз айбини ювган фуқароларга ўзининг тадбиркорлик фаолиятини салбий оқибатларсиз давом эттириш имконини беради, бу чора уларнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиришга ҳам йўналтирилгани маърузачилар томонидан эътироф этилди.

Мазкур тадбирда маърузачилар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, фармоннинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир иштирокчиларига адлия бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси ва солиқ бошқармасининг “Ишонч телефонлари” эълон қилиниб, мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.