Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи ва имкониятлар


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган ногиронлар ва имконияти чекланган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга,1.jpg хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг мақсади ва мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинар Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг, Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг, Тошкент шаҳар “Меҳрибонлик” ижтимоий ўзаро ёрдам ногиронлар жамиятининг, Тошкент шаҳар «Чернобил» ижтимоий ўзаро ёрдам хайрия жамиятининг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳамда Тошкент шаҳар карлар спорт ассоциацияси ва уларнинг тассаруфида ташкил этилган шўъба корхоналарнинг вакиллари иштирок этдилар.

1.jpgСеминар давомида иштирокчиларга бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг амалдаги қонунчиликка асосан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва тадбиркорлик субъектларини таъсис этиш каби ҳуқуқлари мавжудлигини, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, қабул қилинаётган қонуности ҳужжатлар, шу жумладан ҳукумат қарор ва фармонлари, ташкилотларни самарали фаолият кўрсатишлари учун мамлакатимизда яратилган имкониятлар, шароитлар ва имтиёзлар ҳақида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Шарипов сўз юритди.

Шунингдек, Адлия бошқармаси масъул ходими З.Джаппаров семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мақсади ва мазмун-моҳиятини тегишли слайдларни кўрсатган ҳолда батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.

Хусусан, маърузада таъкидлаганидек, Фармонга асосан 2017 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши, бундан юридик шахснинг тугатилиши билан боғлиқ текширишлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлар асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар мустаснолигини, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларни барча турлари бекор қилиниши,1.jpg эндиликда назорат қилувчи органлар режадан ташқари текширишлар ўтказишни ташкил қилиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги ва бунда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини таъминлаш мақсадида фақат жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлар асосида қисқа муддатли текширишлар ўтказишнинг чекланган имконияти сақланиб қолиниши ва бошқа имтиёз ва имкониятлар ҳақида тушунтириш берилди.

Тадбирга таклиф этилган Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Шамсуддинов семинар иштирокчиларига бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик соҳасида яратилган солиқ имтиёзлари ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси мутахассиси Х.Мадалиев иштирокчиларга “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорликнинг ривожланиши ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар” ҳақида маъруза қилди.

1.jpgШунингдек, семинар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини ёритувчи буклетлар, флаерлар ва слайдлар тарқатилди.

Музокаралар давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўзларининг фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этдилар. Шунингдек, ташкилотлар раҳбарлари ўзларини қизиқтирган соҳага оид саволлари билан мурожаат қилдилар ва уларнинг саволларига Адлия бошқармасининг ҳамда бошқа тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар ва тушунтиришлар бериб ўтилди.