Янгиликлар
Байроғимиз — фахримиз, ғуруримиз!
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Тошкент шаҳар худудий бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳар Минтақавий вакили, Ўзбекистон республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси, Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари, ОАВ дан вакиллар иштирок этишди.
Тадбирда таъкидлангандек, ҳар бир мамлакатнинг нуфузи ўз давлатининг рамзи бўлган мадҳияси, байроғи, герби билан изоҳланади. Ўзбекистон байроғи ҳам ўзига хос кўриниши, маъно-мазмуни, юксак мақом ва салоҳиятини ифодалаган ҳолда жаҳон саҳнида ёрқин ранглар билан хилпираб турибди. Бу эса Ўзбекистон фуқаролари кўнглида фахр ва ифтихор туйғусини уйғотиб, юксак ватанпарварлик ғояларини улуғлашга ўргатади.
Шунингдек, мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиларкан, мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва стратегик устувор вазифалари суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришни талаб этиши таъкидланди.
Ушбу Фармон суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган асосий устувор йўналишларни белгилаб берди. Фармонда белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг муҳим вазифалари кўрсатилган.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.