Янгиликлар
Сайлов жараёни
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётга тадбиқ қилиниши жараёнида мамлакатимизда тинчлик, хотиржамлик ҳукм суриши ўз-ўзидан фуқаролар, айниқса ёшларни эртанги кунга бўлган ишончи ва тараққиёт сари интилишига олиб келмоқда. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаси эркинлаштирилиши ва модернизация қилиниши натижасида демократик талабларга жавоб берадиган замонавий сайлов тизими яратилди. Сайлов жараёнида очиқлик ҳамда ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилганлиги:
Сайловлар халқнинг хохиш–иродасини эркин ифодаланиши ҳамда умуминсоний қадриятларни улуғлаш ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларини таъминлаш йўлида хизмат қилади.
Маълумки, сайловлар-кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси бўлиб, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирокининг асосий шакли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 9 сентябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тўғрисида”ги 728-сонли қарори қабул қилинган.
Бундан ташқари аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида демократик сайлов ўтказишнинг ҳуқуқий асослари ва унинг аҳамияти тўғрисида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқдаки, бу ўз навбатида аҳолининг сайлов қонунчилигига бўлган қизиқишини янада уйғотмоқда.
Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 24 ноябрь куни Бектемир туманида жойлашган радио ва телевидение касб-ҳунар коллежида ўтказилди.
Тадбирни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи А.Сафаев очиб берди ва қуйидаги фикрларни баён қилди. Сайлов деганда нафақат сиёсий ҳуқуқларимизни амалга оширамиз, балким олдимизда турган бурч, ва масъулиятимизни ҳам унутиб қўймаслигимиз лозим. Бундай сиёсий жараёндан ҳеч ким четда қолмаслиги керак. Аксинса фаоллик, ташаббускорлик қонунларга ватанга нисбатан ҳурмат туйғуси ҳар бир фуқаронинг онгида қалқиб туриши керак. Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 2-бўлим, 8-боб, 32-35 моддаларида фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари сифатида ўз ифодасини топган. Шу асосда миллий конунчилигимиз такомиллаштирилди.
Сайловларда ҳар бир фуқаронинг бемалол иштирок этиши учун жаҳон стандартларига мос ҳолда шароитлар яратилиши, она ва бола хоналарини жихозланиши, тиббиёт хоналари, айниқса кекса ёшдагилар, ногиронлар ва кўзи ожислар учун алоҳида имтиёзлар яратилганки, бу жараённи кузатаётган хорижлик меҳмонлар ҳам кузатиш жараёнида юксак баҳо беришмоқда.
Халқаро (хорижий) кузатувчиларнинг иштироки тўғрисида қуйидагиларни тушунтириб ўтилди.
Сайловларни кузатиш демократик ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнида ошкораликни таъминлашда муҳим роль ўйновчи-кузатув институти, хусусан сайловларни халқаро (хорижий) кузатувчилар томонидан кузатиш бутун дунёда кенг эътироф этилган.
Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲ ДИИҲБ) фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ЕХҲТ сайлов соҳасидаги мажбуриятлари ҳамда миллий сайлов қонунчилиги нормаларига риоя этилишини баҳолаш, шунингдек электорал жараёнларни такомиллаштириш юзасидан ёрдам кўрсатиш мақсадида сайловларни кузатиш ҳисобланади.
Қисқа муддатли кузатувчилар-давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлар томонидан юборилади.
Халқаро, давлатлараро ташкилотлар:
1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотида (БМТ) сайловларга кузатувчиларни юборишга даъват этилган махсус тузилма-Сайловларни ўтказишда ёрдам кўрсатиш бўйича бўлим ташкил этилган бўлиб, сайловларни ўтказишда ёрдам кўрсатиш ўрганиш жараёнида олиб борилаётган ишларга холисона баҳо бериш сайлов участкасида Қонун бузилишга йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида юқори сайлов комиссиясига маълум қилиш каби ҳуқуқларга эга.
Бундан ташқари маҳаллий кузатувчиларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида тушунтириш берилди.
Семинарда иштирок этаётган маърузачилар томонидан қисқа ва узоқ муддатли халқаро ва миллий кузатувчиларнинг ҳуқуқий асослари, ҳуқуқлари ва кузатув жараёнида ман қилинган ҳолатлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Сайлов жараёнида очиқлик ҳамда ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилганлиги, сайловлар халқнинг хоҳиш-иродасини эркин ифодаланиши ҳамда умуминсоний қадриятларни улуғлаш ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларини таъминлаш йўлида хизмат қилишини таъкидлади.
Кузатувчилар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этаётган сиёсий партияларнинг туман (шаҳар) ташкилотлари томонидан тегишли ҳудуддаги сайлов участкалари сонидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияга сайловда иштирок этишга ижозат берилганидан кейин шакллантирилади.
Туман (шаҳар) партия ташкилоти кузатувчилар рўйхатини кузатувчиликка номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш ва иш жойини кўрсатган ҳолда шакллантириб, ушбу рўйхатга уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки бошқа ҳужжат) нусхаси, 3х4 см ҳажмдаги икки дона фотосуратини илова қилган ҳолда тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (худудий) партия ташкилотига тақдим этади.
Ҳудудий партия ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ушбу сиёсий партиядан кўрсатилган номзод рўйхатга олинган кундан бошлаб сайловга камида ўн беш кун қолгунга қадар округ сайлов комиссиясига илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.
Округ сайлов комиссияси ҳудудий партия ташкилотининг аризасини олгандан кейин беш кун ичида кузатувчи учун мандат беради. Мандат намунаси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади. Шуни таъкидлаш керакки, кузатувчи сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек овоз бериш куни кузатувчи учун берилган мандатни кўксига тақиб юриши шарт.
Тадбирда сўзга чиққанлар миллий сайлов қонунчилиги нормаларига асосланган ҳолда мажлис иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга атрофлича жавоб бердилар.